Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда «рейхсбюргерлар» ҳаракати аъзоларига ҳукм ўқилди
Ҳаракат аъзолари давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айбдор деб топилди.

Фото: DPA
Кобленц Олий минтақавий суди Германия Федератив Республикаси мавжудлигини тан олмайдиган ва давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрган «Рейхсбюргерлар» ҳаракатининг беш нафар аъзосига ҳукм ўқиди. Айбланувчилар 2 йилу 10 ойдан 8 йилгача қамоқ жазосини олди, деб хабар берди Tagesspiegel.
Ҳаракат иштирокчилари устидан суд жараёни 2024 йил май ойида бошланган. «Рейх фуқаролари» деб номланган террорчилик ташкилоти аъзоларини қўлга олиш бўйича махсус операция 2022 йил декабрида бўлиб ўтган. Шунда немис зодагон оиласи вакили шаҳзода Генрих XIII Ройс бошчилигидаги ўнг радикаллар гуруҳининг бир неча аъзолари ҳибсга олинган эди. Судланувчилар орасида шаҳзодадан ташқари собиқ судья, собиқ парламент аъзоси ва бир қанча истеъфодаги ҳарбий хизматчилар – жами тўққиз киши бор.
2024 йил ноябрида суд ҳаракат иштирокчиларидан бирини икки ярим йилга озодликдан маҳрум қилди. Тез орада яна икки маҳбус, жумладан ҳаракат раҳбари Генрих Ройсга нисбатан суд қарорлари чиқиши кутилмоқда.
«Рейхсбюргерлар» Германия Федератив Республикасини тан олмайди ва ўзини «Германия рейхи» фуқаролари деб билади. Улар мавжуд бўлмаган империя учун муқобил «шахсни тасдиқловчи карталар» ва «ҳайдовчилик гувоҳномалари» яратган. Ҳаракат 1980 йилларда пайдо бўлган. 2017 йилда Германияда унинг тарафдорлари сони 16 мингдан ошди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

13:53 / 22.07.2025
Германия ва Норвегия Украина учун ҳаво мудофаасига биргаликда тўлайди

07:36 / 22.07.2025
Бундестаг доимий киберҳужумлар ҳақида маълум қилди

13:00 / 21.07.2025
Германияда ўзбекистонлик ёшлар касбларга ўқитилиши кутиляпти

12:11 / 21.07.2025