Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
Якшанба куни аксарият вилоятларда ёғингарчилик бўлади. Яна совуқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат аста-секин пасаяди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистоннинг катта қисмида дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 2–3 даражага кўтарилишига қарамай, ҳали ҳам меъёрий қийматлардан паст бўлади, дея хабар бермоқда «Ўзгидромет» агентлиги.
Жума куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан совуқ об-ҳаво сақланиб туради. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
1 март, шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзан ёмғир, қор ёғади.
Якшанба куни республиканинг аксарият вилоятларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёғингарчилик бўлади. Марказий вилоятларда ва республика жанубида куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг шимоли-ғарбий ва чўл ҳудудларида яна совуқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида якшанба куни кечаси –7…–12 даражани, кундузи –3…+2 даражани, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси –2…+3 даражани, кундузи 0…+5 даражани ташкил этади.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, 28 феврал ва 2 март кунлари баъзи жойларда 15–20 метр/сониягача кучаяди.
Тошкент шаҳрида 28 феврал ва 2 мартда асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат якшанба куни кечқурун ёғингарчилик бўлиши мумкин, шамол тезлиги 10–12 метр/сониягача кучаяди. Ҳарорат 28 февралда +6…+8 даража, 1–2 март кунлари +8…+10 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари –1…+2 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аҳоли ташаббуслари учун майдон, экологик инспекторларнинг калтакланиши, ЙПХ ходимининг қаҳрамонлиги, Тошкентдаги UzFace тизими – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:26
-
Марснинг Ердаги энг катта парчаси 5,3 миллион долларга сотилди
Жаҳон | 22:00
-
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57
-
“Вагнер”га ёлланган ўзбекистонлик жиноий жазога тортилди
Жамият | 21:37
Мавзуга оид

09:50
Жазирама кунларда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

10:21 / 16.07.2025
Давомли жазирама кунлар келяпти

15:38 / 14.07.2025
Ҳафта давомида иссиқ кучайиши кутилмоқда

16:38 / 11.07.2025