Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Молия вазирлиги: Киев билан фойдали қазилмалар бўйича битим тайёр
АҚШ ва Украина ўртасидаги келишув имзоланишга тайёр, у стратегик аҳамиятга эга фойдали қазилмалар, нефт ва газ, шунингдек, инфратузилма активларига тегишли, деди АҚШ молия вазири Скотт Бессент.

Фото: Tetiana Dzhafarova/AFP/Getty Images
Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Америка-Украина келишуви тўлиқ тайёр, бу борада бошқа музокаралар бўлмайди — бу ҳақда 27 феврал, пайшанба куни АҚШ молия вазири Скотт Бессент Fox News телеканалида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 28 феврал куни ушбу келишувни Вашингтонда икки давлат президентлари Доналд Трамп ва Володимир Зеленский имзолайди.
«Бу стратегик аҳамиятга эга фойдали қазилмалар, нефт ва газ, инфратузилма активлари бўйича келишув. Ва бу ҳақиқий ғалаба», — дейди Бессент. «Бу Америка халқига улар учун ютуқ борлигини кўрсатади. Биз уларнинг пулларини беҳуда сарфламаганмиз».
Зеленский 26 феврал куни кечки видеомурожаатида Трамп айтганидек, келишувни имзолаш учун Вашингтонга учаётганини билвосита тасдиқлади. «Гуруҳларимиз Америка билан ишламоқда, биз шу жума куни музокараларга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Америка билан келишув. Давлатимиз ва халқимизни қўллаб-қувватлаш. Тинчлик ва хавфсизлик кафолатлари Россия бошқа халқлар ҳаётини йўқ қилмаслиги учун калит», — деди Украина президенти.
Битимнинг бир қисми - Украинани тиклаш учун инвестиция фонди
Трамп ва Зеленский кескин баёнотлар алмашганидан сўнг томонлар АҚШнинг Украина табиий ресурсларига, жумладан, нодир металларига кириши бўйича келишув бўйича муросага келишга муваффақ бўлишди. 26 феврал куни Украина президенти келишилган ҳужжат асос бўлиб, аниқроқ келишувлар тузишга йўл очаётганини айтди.
Ҳужжат матни расман эълон қилинмаган. Зеленский унинг учун асосий нарса қарз мажбуриятларидан қочиш эканлигини таъкидлади: «Шартномада 500 миллиард қарз ҳам йўқ, на 350, на 100, бу бизга нисбатан адолатсизлик бўлади». Киев учун хавфсизлик кафолатлари масаласи асосий бўлса-да, улар чоп этилган ҳужжат матнида фақат билвосита тилга олинган. Ушбу маълумотларга кўра, келишув АҚШ ҳарбий ёрдамини узайтириш бўйича мажбуриятларни ҳам ўз ичига олмайди.
Украина ҳукумати келишувнинг тузилишини маъқуллади, дея тасдиқлади унинг раҳбари Денис Шмихал. Унинг сўзларига кўра, келишув қўшма сармоя фондини яратишни кўзда тутади, унинг маблағлари фақат Украинани тиклаш лойиҳаларига киритилади. Шу билан бирга, Украина минерал ресурслари АҚШ ёки бошқа бировнинг мулкига ўтказилмайди. Шмихал, шунингдек, келишув шартлари Украинанинг Европа интеграциясига зид эмаслигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

23:47 / 17.07.2025
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди

10:30 / 17.07.2025
Мерц АҚШга Трампнинг тарифларига қатъий жавоб билан таҳдид қилди

07:51 / 17.07.2025
Германия суди АҚШ дронлари зарбаси бўйича шикоятни рад этди

23:14 / 16.07.2025