Иқтисодиёт | 12:56 / 25.02.2025
2449
2 дақиқада ўқилади

Лаҳор ва Карачида Ўзбекистон савдо вакиллари офиси ташкил этилади

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев, Савдо-саноат палатаси  раиси Даврон Ваҳобов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирокида Покистон Савдо-саноат палаталари федерациясида бизнес-форум ҳамда G2B ва B2B шаклидаги музокаралар ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА

Тадбирда икки мамлакатдан 100 нафардан ортиқ ишбилармон доиралари вакиллари қатнашди.

Покистон Савдо-саноат палаталари федерацияси раиси Атиф Шейх Икрам тадбирнинг очилиш қисмидаги нутқида икки давлат бизнес доира вакилларининг ҳамкорлиги икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларда янги даврни бошлаб беришини қайд этди.

Икки давлат тадбиркорлари тўқимачилик, чарм ва жунни қайта ишлаш, қурилиш материаллари, транспорт-логистика ва фармацевтика соҳаларида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов покистонлик тадбиркорларни 11-13 феврал кунлари Лаҳор шаҳрида ўтказиладиган Made in Uzbekistan саноат кўргазмасига иштирок этишни ва ушбу тадбир доирасида мамлакатдан келувчи бизнес доира вакиллари билан ҳамкорлик истиқболлари бўйича учрашувлар ўтказишни таклиф қилди.

Покистонда Ўзбекистон саноат маҳсулотлари экспорти кўламини ошириш мақсадида Лаҳор ва Карачи шаҳарларида "Савдо вакиллари офиси"нинг ташкил этилиши ва унга Покистонда яшовчи ватандошлардан ходимлар тайинланиши маълум қилинди.

Мавзуга оид