Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ерни 2,4 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қатор ҳудудларда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Оҳангарон туманида жойлашган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 гектар ерни мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 2 млн 400 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 500 минг АҚШ долларини Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Янгийўл туманида яшовчи 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 48 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 60 минг АҚШ доллари ҳамда кадастр ҳужжатларини ҳал қилиб бериш эвазига 8160 АҚШ доллари талаб қилишиб, шундан 64 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи шахс Сув хўжалиги вазирлигининг “Аму-Сурхон” Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли Шеробод туманидаги Мелиоратив экспедиция балансида бўлган 20 сотих ер майдонини ҳамда маҳаллий фуқарога тегишли, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 45 сотих ер майдонини жами 60 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, 56,7 минг АҚШ доллари ва 43 млн сўм олган вақтида ДХХ, ИИВ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.
Хоразм вилоятининг Урганч туманида яшовчи шахс мазкур тумандан оқиб ўтувчи Шовот канали бўйида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 24 сотих ер майдонини кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари ва 13 млн сўм олган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

13:27 / 10.07.2025
Тошкент вилоятида 420 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

12:52 / 24.06.2025
8 сотих ерни 130 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

17:15 / 10.06.2025
“Экишни хоҳламаганларнинг ери хитойликларга берилади” – Ургутда фермерлар шундай огоҳлантирилди

13:48 / 18.04.2025