Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурилиш майдонида чангни бартараф этмаган мансабдор шахс жазоланади
Бунда давлат экологик назорати инспекцияси мазкур ҳуқуқбузарликларни аниқлашга ҳамда жавобгарликка тортишга масъул бўлади.

Сенат «Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талаблар белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонунни маъқуллади.
Қонун билан, бундай қонунбузарликка йўл қўйган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, агар шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўллангандан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима қўллашни назарда тутувчи меъёр киритилмоқда.
Бунда давлат экологик назорати инспекцияси мазкур ҳуқуқбузарликларни аниқлашга ҳамда жавобгарликка тортишга масъул бўлади.
Маълумотларга кўра, 500 кв.м. очиқ қурилиш майдонидан йилига ўртача 50 тонна чанг ва қум зарралари ҳавога кўтарилади.
Қурилиш майдонида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар (чангни бостириш учун осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлардан фойдаланиш) шаҳарсозлик қоидаларига киритилган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади
Ўзбекистон | 20:48
-
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ
Жаҳон | 20:08
-
Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди
Жаҳон | 19:42
Мавзуга оид

13:53 / 10.07.2025
Ўзбекистоннинг иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга қўшадиган ҳиссаси ортади

17:42 / 08.07.2025
UzIMEI бўйича вазир Шерматовга сенатор сўрови юборилди

16:47 / 08.07.2025
Иссиқхона газларининг чиқарилиши чекланади

16:00 / 04.07.2025