Ўзбекистон | 16:34 / 13.02.2025
1219
2 дақиқада ўқилади

Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестри юритилади

Реестрни шакллантириш ва юритиш назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш, уларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаб боришни ўз ичига олади.

Ҳукумат қарори “Инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.

Мазкур реестр Адлия вазирлиги томонидан “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида барча учун очиқ ҳолда белгиланган шаклда юритилади.

Реестрни шакллантириш ва юритиш назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи омиллар рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш, уларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаб боришни ўз ичига олади.

Шунингдек, инсон ҳаёти ва соғлигига юқори хавф солувчи такрорланадиган ва долзарблигини йўқотган омилларни бекор қилиш ҳамда эълон қилиб бориш жараёнларини қамраб олади.

Реестрни юритишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

- назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва ошкораликни таъминлаш;

- тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

- тадбиркорлар фаолиятини ноқонуний тўхтатиш ҳолатларининг олдини олиш;

- давлат томонидан назорат қилиш тизимининг ҳисобдорлиги ва шаффофлигини таъминлаш.

БМТ таснифига кўра, соғлиқ учун асосий хавфлар бешта - болалик давридаги кичик вазн, жинсий тажовуз, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, тоза сув билан санитария шароитларига эга бўлмаслик ва юқори қон босими.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти