Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кеч нонушта қилиш депрессияга олиб келиши мумкин — тадқиқот
Олимлар нонуштани кечиктириш ёки ундан воз кечиш уйқу ва жисмоний фаоллик билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлишини ҳам таъкидламоқда.

Фото: Shutterstock
Хитойлик олимлар эрталаб соат тўққиздан кейин нонушта қиладиган одамларда депрессия аломатлари 28 фоизга кўпроқ учрашини аниқлади. Тадқиқот натижалари The Journal of Affective Disorders журналида чоп этилди.
Сиан университети Биринчи клиник шифохонаси тадқиқотчилари 11 йил мобайнида 24 мингга яқин катта ёшли одамларнинг овқатланиш рационини ўрганиб, уларнинг соғлиғидаги ўзгаришларни кузатган. Олимлар синов иштирокчилари эрталаб мунтазам нонушта қилиш-қилмасликларини, шунингдек, куннинг қайси пайтида биринчи марта овқатланишини қайд этиб борган.
Тадқиқотлар кўрсатишича, эрталаб соат тўққиздан кейин нонушта қиладиган эркаклар ва аёлларда кайфият ёмонлашуви ва руҳий саломатлик муаммолари, соат 08:00 гача нонуштани тугатадиган кишиларга нисбатан деярли учдан бир қисмга кўпроқ кузатилган. Шунингдек, нонуштадан бутунлай воз кечиш ҳам худди шундай салбий натижа кўрсатиши аниқланди.
Нонуштани кечиктириш ёки умуман қилмаслик уйқу муаммоларига, жисмоний фаолликнинг пасайишига ёки ҳаётий иштиёқнинг сусайишига сабаб бўлиши мумкин, деб таъкидламоқда олимлар.
Аввалроқ россиялик эндокринолог ва диетолог Оксана Михалева нонушта қилмаслик диабет ва семизликка олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27
-
Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин
Жаҳон | 09:20
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
Мавзуга оид

22:33 / 17.07.2025
“Ёшартирувчи муолажа” — вақтинчалик таскин: тери саломатлиги аслида нимага боғлиқ?

21:57 / 17.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди

17:08 / 10.07.2025
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?

15:12 / 08.07.2025