Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Мексика чегарасига яна 1,5 минг ҳарбий хизматчини юборади
Чегарага жойлаштириладиган янги қўшин АҚШ ва Мексика ўртасига тиканли сим тўсиқлар ўрнатиш билан шуғулланади.

Фото: AFP
АҚШ Мексика орқали ноқонуний мигрантларнинг мамлакатга киришига чек қўйиш мақсадида яна 1,5 минг аскарни чегарага жўнатишга тайёрланмоқда, деб хабар беради Anadolu Ajansi.
Нашрнинг Вашингтондаги манбасига кўра, Шимолий Каролинада жойлашган 18-ҳаво-десант корпусининг моддий-техник таъминот бригадаси мамлакат жанубий чегараларига бориш кўрсатмасини олган.
Амалдорнинг сўзларига кўра, президент Трамп «миграциянинг олдини олиш бўйича кучайтирилган босимни қўллаб-қувватлаш мақсадида» яна 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчини жанубий чегарага юборади.
Чегарага жойлаштирилиши режалаштирилган янги қўшин АҚШ ва Мексика ўртасига тиканли сим тўсиқлар ўрнатиш, шунингдек, чегара патрулига зарур транспорт, разведка ва бошқа кўмакларни кўрсатиш билан шуғулланади.
Трамп президентлик лавозимига киришганидан бери Пентагон 1,6 минг кишилик ҳарбий бўлинмани чегарага жойлаштирган. Бундан ташқари, 500 нафарга яқин денгиз пиёдаларини жиноят содир этган ноқонуний мигрантлар сақланувчи Кубадаги Гуантанамо базасига юбориш бўйича қарор қабул қилган.
Аввалроқ, АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатдаги мигрантлар билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратиб, АҚШ-Мексика чегарасида фавқулодда ҳолат эълон қилган ва назорат-ўтказиш пунктларини ёпган эди. Шунингдек, у ноқонуний мигрантлар оммавий депортация қилинишини айтди. Мексика АҚШ ҳудудига ўтмоқчи бўлган ноқонуний мигрантлар учун асосий транзит мамлакати ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркий бирлик дарвозаси – Зангезур коридори атрофида нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 20:28
-
Air China Ўзбекистонга биринчи парвозни амалга оширди
Ўзбекистон | 20:19
-
Google телефондаги зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтирди
Фан-техника | 19:20
-
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди
Жаҳон | 18:49
Мавзуга оид

18:48
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди

17:51
Трамп WSJ нашрини судга бериб, 10 млрд доллар талаб қилди

14:13
Германия Patriot тизимларини олиш учун навбатда биринчи бўлиб турибди

08:41