Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
30 га яқин давлат хизмати хусусий секторга берилади
Президент мутасаддиларга октябрга қадар 30 га яқин давлат хизматини хусусий секторга беришни топширди. Давактив агентлигининг риелтор ва баҳоловчини имтиҳон қилиш, Туризм қўмитасининг гидларга сертификат бериш ваколатлари хусусий секторга ўтиши мумкин.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга октябрга қадар қатор давлат хизматларини хусусий секторга беришни топширди. У бу ҳақда жума куни хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида гапирди.
Сўнгги уч йилда 27 турдаги давлат хизматлари хусусий секторга берилди. Лекин вазирликларда бу йўналишда ҳали қилинадиган ишлар жуда кўплиги кўрсатиб ўтилди.
Масалан, Давактив агентлиги риэлтор ва баҳоловчини имтиҳондан ўтказиш, тоифа беришни, Туризм қўмитаси гидларга малака сертификати бериш хизматини, Агросаноат инспекцияси қишлоқ хўжалиги ва махсус техникаларни мажбурий кўрикдан ўтказишни хусусий секторга бериши мумкинлиги таъкидланди. Бошқа вазирлик ва идораларда ҳам тадбиркорлар бемалол қила оладиган хизматлар жуда кўп.
Шу муносабат билан мутасаддиларга 1 мартга қадар 11 та, 1 октябргача яна 18 та давлат хизматини хусусий секторга бериш чораларини кўриш топширилди.
Ҳар бир вазирликка ўз тизимидаги қайси хизматни хусусий секторга, жумладан аутсорсингга бериш ва янги хизматларни жорий қилиш мумкинлиги бўйича таклиф тайёрлаш топширилди. Бу борада Рақобат қўмитасининг масъулияти белгиланди.
Тадбиркорларда ер участкалари ва давлат мулкини ижарага олиш ёки хусусийлаштириш шартлари бўйича саволлар кўплиги боис, бу борада очиқ, шаффоф, манфаатли шартларни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

22:45 / 11.06.2025
1-синфга қабул 20 июндан бошланади

19:22 / 20.05.2025
Ҳуқуқий эксперимент тариқасида Апелляция кенгаши ташкил этилади

18:33 / 12.05.2025
Ижтимоий ҳимоя қилинадиган оилалар кўлами кенгайтирилади

12:24 / 24.03.2025