Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик таниқли қўшиқчи "Ўзбек маданияти элчиси" этиб тайинланди
Япониялик таниқли қўшиқчи ва созанда Машу Комазаки "Ўзбек маданияти элчиси" этиб тайинланди.

Фото: Дунё
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ва Япония ўртасида маданий алоқаларни янада кенгайтириш, юрт бой маданий мероси, хусусан миллий мусиқаси ва куйларини кунчиқар мамлакатда кенг тарғиб қилиш мақсадида мамлакат элчихонаси томонидан Ўзбекистон Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Мамлакат элчихонаси томонидан Машу Комазакини Япониядаги "Ўзбек маданияти элчиси" этиб тайинлашга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда элчи Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш, япон жамоатчилигини юртимизнинг бой тарихий-маданий мероси билан яқиндан таништиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун Комазаки Машуга "Ўзбек маданияти элчиси" кўкрак нишони ва сертификати тантанали равишда топширди.
Элчи "Ўзбек маданияти элчиси" деган мақом биринчи бўлиб Япония фуқаросига берилгани, албатта Ўзбекистон ҳукумати томонидан Япония билан маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътиборнинг тасдиғи эканлигини таъкидлади. Ушбу юксак мақом Комазаки Машуга Японияда Ўзбекистон маданияти ва санъатини янада тарғиб қилишида кенг имкониятлар очилиши қайд этилди.
Машу Комазаки бундай шарафли мақомни хорижий фуқаролар орасида биринчи бўлиб олганидан бениҳоя бахтли эканлигини билдириб, юксак ишонч учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорлик билдирди.
Машу Комазаки Токио шаҳрида туғилган. 2010 йилда Токио мусиқа университети фортепиано факультетини тамомлаган. 2015-2017 йилларда Япониянинг хориждаги ҳамкорлик кўнгиллилари (JOCV) дастури бўйича Бухоро шаҳридаги ўрта умумтаълим мактабида мусиқа ўқитувчиси сифатида ишлаган. Ўзбекистондаги фаолияти давомида ўзбек миллий мусиқа асбоблари, хусусан дутор чалишни ўрганган. У 2018 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган Биринчи халқаро мақом санъати анжуманида ўзбек дуторида "Сунбула" куйини ижро этиб, фахрли учинчи ўринни эгаллади. 2024 йилда ўтказилган "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали ва "Бойсун баҳори" халқаро фолклор фестивалида ҳам фахрли учинчи ўринни қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди
Жаҳон | 16:34
-
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:32
-
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди
Жаҳон | 14:53
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
Мавзуга оид

00:31 / 10.07.2025
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади

07:56 / 09.07.2025
Bloomberg: Зеленский Трамп билан АҚШдаги элчини алмаштиришни муҳокама қилди

23:21 / 07.07.2025
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди

22:49 / 07.07.2025