Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Азизов айрим дорилар нархи устидан назорат тўхтатилишини изоҳлади
Фармацевтика агентлиги раҳбари Kun.uz билан суҳбатда рецептсиз сотиладиган дорилар нархига чеклов бекор қилинаётганини халқаро тажриба билан изоҳлади. Унинг айтишича, 15 февралгача дори қутисидаги QR код асосида унинг рухсат этилган максимал нархини кўрсатувчи илова ишга туширилади. Дори воситаларига ҚҚС ставкаси қайта кўриб чиқилади. Дорихонадан дори сотиб олиб, сифатини текшириш йўлга қўйилади.

Фармацевтика соҳаси бўйича 28 январ куни имзоланган президент фармонига асосан, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб рецептсиз сотиладиган дориларга нисбатан нарх чеклови бекор қилинмоқда. Бу нархлар сунъий оширилиши мумкин деган хавотирларга сабаб бўляпти. Фармацевтика агентлиги директори Абдулла Азизов Kun.uz'га берган интервюсида чекловнинг олиб ташланиши аксинча рақобатга таъсир қилиб, нарх пасайишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 9 500 та дори воситалари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 1 500 таси рецептсиз сотилади.
“Барча ўрганган давлатларимизда рецепт билан бериладиган дори воситалари нархини назорат қилиш механизми мавжуд, лекин рецептсиз бериладиган дори воситалари, яъни сиз оғир касал бўлганингизда энг зарурий бўлмаган, фақат ўзингизга қўшимча сифатида олиш мумкин бўлган дори воситалари нархига эса ҳеч қандай давлат назорати қўйилмаган.
Яъни рецептсиз бериладиган дори воситаларни сотишда дорихоналар бир-бири билан рақобатга киришиши, нархни тушириши ёки ошириши мумкин – ўзининг фойдасидан келиб чиқади. Рецепт билан бериладиган дори тоифалари эса ижтимоий соҳа бўлиб, инсон саломатлигига тўғридан тўғри боғлиқ. Шунинг учун Ўзбекистонда биз ҳам шундай тартибни жорий этяпмиз.
“Халқимиз асосан гўшт нархини эмас, дори нархини гапиряпти”, деб давлат раҳбаримиз ҳам кўп айтдилар. Бу бўйича яна бир топшириқ берганлар. Март ойигача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси билан дори воситаларига киритилган ҚҚСни қайтадан кўриб чиқишимиз керак. Қандайдир енгиллик яратиш имконияти бўлса, ўрганиб, таклиф киритишимиз керак. Бу ҳам нархларни янаям тушириш имкониятини яратади.
Ҳозирги кунда референт нархлар бўйича олиб бораётган фаолиятимиз ҳам тўғридан тўғри нархларнинг тушишига олиб келади. Ижтимоий назоратнинг кескинлашиши ҳам нарх тушишига олиб келади. Бу фармон билан биз тўғри механизмни йўлга қўйиш орқали, кутишимиз керак бўлган нарса – нархлар тушиши. Олдимизга ҳеч қандай нарх ошиши мақсад қилиб қўйилмаган, фақатгина муҳим дори воситаларининг нархи тушиши кутилади.
Фақатгина 14 фоизида (рецептсиз сотиладиган дориларнинг рўйхатдан ўтказилган жами дорилардаги улуши – таҳр.) бошида қандайдир нархлар ўсиши кузатилиши мумкин, лекин ҳамма ерга очиб берилгандан кейин рақобатнинг ошиши орқали 4–5 ойларда яна нархлар тушиши кузатилади”, – деди Азизов.
Фармагентлик раҳбари дори воситаларининг чекланган референт нархларига амал қилинмаётганига ҳам тўхталди. Бу ҳолат ҳақида Kun.uz декабр ойидаги суриштирувида хабар берганди.
“Референт нархни оддий аҳоли текшириши жуда қийин: савдо белгиси деган тушунча бор, бир-бирига таққослаш, дозировкаси – булар ҳаммаси жуда мураккаб. Шунинг учун ҳам кўп аҳоли ҳалигача референт нарх нималигини билмайди. Буни енгиллаштириш учун агентлигимиз мобил илова ишлаб чиқяпти. 15 кунларда ишга тушади. У ерда дори воситасининг QR кодини расмга олиб, унинг референт нархини топишингиз мумкин.
Бундан ташқари, у ерда аналоги деган жойи бўлади. Битта тугмани босса, худди шу дорининг халқаро патентланмаган номи бўйича бошқа аналогларини кўрсатиб беради, натижада рўйхатдан арзонроғини сотиб олишингиз ҳам мумкин бўлади”, – деди у.
Абдулла Азизовга кўра, бу платформа тахминан 15 февралдан ишга тушиши мўлжалланган.
“Мобил илова ишга тушгач, энг камида референт нархни текшириш механизми бўлади. Шунда бир дори воситаси битта дорихонада 100 минг, бошқасида 150 минг сўмга сотилишига барҳам берилади. Чунки референт нарх – сотилиши мумкин бўлган максимал нарх, ҳеч ким ундан юқори сотиши мумкин эмас. QR кодни сканерлаб, нархни кўргандан кейин эътироз билдириш ёки дорихона устидан қиммат сотаётгани ҳақида шикоят қилиш мумкин. Маркировка орқали дорининг сотилаётган жойи, ким ишлаб чиқаргани, ким дистрибютор бўлгани, ҳамма маълумоти бор, шу орқали бизнинг агентлик ва Бош прокуратура департаменти бу билан шуғулланади ва кескин чоралар кўрилади”, – деди Фармацевтика агентлиги раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, референт нархлар билан бирга, дориларнинг сифати ҳам алоҳида назоратга олинади. Бунда 2025 йилнинг охирига қадар барча дорихоналарда GPP халқаро сифат стандарти жорий этилади. Ҳозирга қадар, республика бўйлаб 30 фоиздан ортиқроқ дорихоналарда бу тизим йўлга қўйилган.
“Бизга дори воситаларининг сифатини таъминлаш вазифаси қўйилган. Бу постмаркетинг тизими орқали амалга оширилади. Бу тизим январдан бошлаб биринчи босқичда жорий этилди. Бу босқичда мингга яқин дори воситалари белгиланган. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ўша мингга яқин дори воситаларини турли ҳудудларда, турли дорихоналардан сотиб олиб, лабораторияда текширади. Агар сифат стандартига жавоб бермаса, бунинг сабабини аниқлаш керак бўлади: айб дорихоначидами, ишлаб чиқарувчидами, импортёр ёки дистрибютордами, аниқланади. Шунга кўра, риск категориялари шаклланади. Биз таҳлика-таҳлил усулида кимларни ёки қайси дорихонани текширишимиз керак, деган жараён йўлга қўйилади. Бу механизм АҚШ фармакопеяси қошидаги дастур биргаликда шакллантириляпти. Шу орқали биз, айтайлик, 1 йил ичида анча-мунча муаммоларни топиб оламиз.
Бу муаммолар нима бўлиши мумкин? Дорихона ёмон ишлаяптими, ёки ҳақиқатан баъзи ишлаб чиқарувчилар яхши сифатда чиқармаган. Шу орқали уларнинг рейтингини белгилаб борамиз ва уни очиқчасига кўрсатиб борамиз. Эртага сотиб олувчи QR код орқали ишлаб чиқарувчининг рейтингини ҳам кўради, шунга қараб ўзи қарор қабул қилиши мумкин”, – дейди Абдулла Азизов.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сенатнинг янги тизимга эътирози, 103 хизматида янгилик, ҳокимларга янги ўринбосар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
Россия ва Украинанинг Истанбулдаги учинчи музокаралари якунланди
Жаҳон | 00:02
-
АҚШ Олимпия қўмитаси трансгендерларга аёллар мусобақаларида иштирок этишини тақиқлади
Спорт | 23:22 / 23.07.2025
-
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди
Жамият | 23:11 / 23.07.2025
Мавзуга оид

07:55 / 23.07.2025
Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш тартиби ўзгарди

07:43 / 15.07.2025
Фармацевтика агентлигининг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилади

18:22 / 10.07.2025
Google сунъий интеллекти «барча касалликлар муаммосини ҳал қилади»

14:00 / 18.06.2025