"Онам ва акам мендан воз кечворишади" - тунги рейдда кимлар ушланди?
Kun.uz Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари билан тунги рейдга чиқди. Шаҳарнинг ўнга яқин манзилларида бўлган гуруҳ аянчли йўл-транспорт ҳодисаси, қўпол қоидабузарликлар ҳамда ҳайдовчиларнинг психотроп моддалар билан ушланиши каби тафсилотларни кадрларга муҳрлади.

Kun.uz Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари ўтказган тунги рейдлардан бирида иштирок этди. Бу тунда пойтахтнинг ўнга яқин нуқталарида бўлган тасвирга олиш гуруҳи турли воқеа-ҳодисаларга гувоҳ бўлиб, уларнинг айримларини камерага муҳрлади.
Йўл-патрул хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган автомобил ҳайдовчиси текширилганда шимининг тиззасидаги йиртиқ жойида таркибида психотроп модда борлиги тахмин қилинган дори воситасини олиб юргани аниқланган.
"Аввал ҳам бир марта қўлга тушгандим, бир йилча олдин, бошқа такрорланмайди деб сўз бергандим, билмай яна шу ишга қўл уриб қўйдим, энди онам ҳам, акам ҳам мендан воз кечворишади", деб пушаймон бўлган қилмишидан ҳайдовчи.
Рейд тадбирлари давомида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатланган ҳайдовчилар аниқланиб, уларга тегишли баённомалар расмийлаштирилди.
Шунингдек, ушбу тунда Юнусобод туманининг Аҳмад Дониш кўчасида “Жентра” ва “Спарк” автомобиллари тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Ҳайдовчилар ва автомобилда бўлган йўловчилар жиддий жароҳатлар олишган.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Мавзуга оид

14:11 / 13.06.2025
Тошкент темирйўл вокзаллари қайта қурилиши мумкин

20:34 / 20.04.2025
Маст ҳолда рулга ўтирганлар, «закладчик»лар ва имтиҳондан ўтолмаётган ҳайдовчи – тунги рейдда кимлар ушланди?

15:58 / 18.04.2025
Тошкентда эркак ўзаро келишмовчилик ортидан танишининг Teslaʼсини ёқиб юборди

18:04 / 07.01.2025