Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда туғилиш даражаси 2000 йилги кўрсаткичга тушиб кетди
Туғилганларнинг мутлақ сони замонавий Россия тарихидаги энг паст кўрсаткичлардан бири қайд этилган 2000 йил даражасига тушди, деди Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари.
Россия Федерациясида туғилишнинг мутлақ сони замонавий Россия тарихидаги энг паст кўрсаткичлардан бири қайд этилган 2000 йил даражасига яқинлашди. Бу ҳақда 30 январ, пайшанба куни «Интерфакс» агентлиги иқтибос келтирган Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Виктор Фисенко маълум қилди. Вазир ўринбосари Росстат маълумотларига изоҳ берди, унга кўра Россия Федерациясида 2024 йилнинг январидан ноябригача 1,124 миллион бола туғилган.
2017 йилдан бери Россияда туғилиш даражасида салбий тенденция пайдо бўлди, дея қўшимча қилди Фисенко. Энг катта пасайиш Яҳудийлар автоном области, Қалмоғистон, Олтой Республикаси, Камчатка ўлкаси ва Вологда областида қайд этилди, деб таъкидлади ТАСС агентлиги.
Бунинг сабаблари орасида репродуктив ёшдаги аёллар сонининг камайиши ва аҳолининг қариши билан боғлиқ ёш таркиби бор.
Росстат РФдаги мигрантлар ҳақидаги статистикани эълон қилишни тўхтатди
Россия Федерал давлат статистика хизмати (Росстат) миграция ва Россия аҳолисининг умумий сони бўйича ойлик маълумотларни эълон қилишни тўхтатди. Демограф Алексей Ракша бунга эътибор қаратди. 31 октябр куни ўзининг Telegram-каналида у тегишли кўрсаткичларни ўз ичига олмаган Росстатнинг 2024 йилнинг январидан сентябрига қадар Россиядаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи ҳақидаги ҳисоботига ҳаволани жойлаштирди.
Ҳужжатнинг демографияга бағишланган блокида энди фақат туғилиш, ўлим ва аҳолининг табиий қисқариши ҳақидаги маълумотлар мавжуд. Шу билан бирга, август ойида эълон қилинган ва 2024 йилнинг январидан июлигача бўлган даврни ўз ичига олган шунга ўхшаш ҳисоботда «Аҳолининг миграциясининг умумий натижалари» бўлими мавжуд бўлиб, унда Россияга келган ва Россиядан чиқиб кетган мигрантлар сони кўрсатилган.
Ушбу маълумотларга кўра, 2024 йилнинг кўрсатилган даврида Россияга 2 054 167 нафар муҳожир келган, 1 978 284 нафар муҳожир уни тарк этган. 2023 йилда мамлакатга келганлар сони 2 202 959 нафарни, кетганлар сони 2 063 047 нафарни ташкил этди, дейилади ҳужжатда.
«Охирги нашр кўрсатдики, миграция балансида 2024 йил учун прогноз +50 - +60 минг», — дейди Алексей Ракша. «Миграция бўйича якуний статистикадан тортиб, ҳатто бутун йил бўйича якуний статистик маълумотлар ҳар ойнинг бошида ёпилади ва йиллик аҳоли сони эълон қилиниши биланоқ бу миграция балансини бир зумда ҳисоблаш учун мумкин бўлади», — дейди демограф.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

14:57 / 19.07.2025
Россия рэп ижрочи Face'ни қидирувга берди

12:41 / 19.07.2025
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди

11:44 / 19.07.2025