Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинанинг Словакиядаги элчисига норозилик нотаси топширилди
Братислава Киевни «Украина томонининг баёнотлари» туфайли танқид қилди — бу Словакия бош вазири Роберт Фицо танқид остига олиниши фонида содир бўлди.

Мирослав Кастран Фото: Facebook / Myroslav Kastran
29 январ, чоршанба куни Украинанинг Словакиядаги элчиси Мирослав Кастран Братиславадаги Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга норозилик нотаси топширилди. Бунга «Словакия Республикасининг ички ишларига аралашиш» сифатида баҳоланган «Украина томонининг баёнотлари» сабаб бўлди, деб хабар беради dpa агентлиги.
Ҳужжат матнида Словакия ТИВ кимнинг ва қайси баёнотини номақбул деб топгани кўрсатилмаган. Бир кун аввал Киевдаги Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг расмий веб-сайтидаги баёнотида Словакия бош вазири Роберт Фицони танқид қилган, Украина президенти Володимир Зеленский эса Фицо мамлакат суверенитети эвазига «Москвани танлаётганини» айтганди.
Словакияда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди
24 январ куни Словакияда ўн минглаб одамлар мамлакат ҳукумати сиёсатига қарши норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди. Dpa ахборот агентлигининг хабар беришича, намойишчилар бош вазир Роберт Фицонинг истеъфосини талаб қилишган. Ташкилотчиларга кўра, ўша куни энг катта майдонга — Братиславадаги Словакия ҳукумати қароргоҳи олдида — 60 мингга яқин одам тўпланган.
Бошқалар қаторида Mier Ukrajine («Украинага тинчлик») ташкилоти норозилик намойишларига чақирди. Унинг вакили Мариан Кулич журналистларга тушунтирганидек, тарафдорлари Россияга нисбатан «ҳамкорликка» қарши. «Словакия Европанинг бир қисмидир», деди у. Айни пайтда, dpa мухбирларининг таъкидлашича, аввалги шунга ўхшаш ҳаракатлардан фарқли ўлароқ, 24 январ куни Украина байроқлари сезиларли даражада камайган. Бунинг ўрнига намойишчилар Словакия миллий байроқлари ва Европа Иттифоқи байроқларини олиб келишди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди
Жаҳон | 16:34
-
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:32
-
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди
Жаҳон | 14:53
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
Мавзуга оид

16:34
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

07:53 / 19.07.2025
Россия ва Украина яна ҳалок бўлган аскарлар жасадини алмашди

07:29 / 19.07.2025