Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда учта институт негизида янги университет очилади
“Наманган давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва Наманган тўқимачилик саноати институти негизида Наманган давлат техника университети ташкил этилади.
Муҳандислик, қурилиш, тўқимачилик, ахборот технологиялари ва дастурлаш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Университетда юридик шахс мақомисиз Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади.
2025-2026 ўқув йилидан иш берувчи корхона ва ташкилотларнинг реал муаммолари асосида битирув малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертациялари мавзулари банкини шакллантириш ва талабаларнинг битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертация ҳимояларини иш берувчи корхона ва ташкилотларда ташкил этиш чоралари кўрилади.
2026-2027 ўқув йилигача Университетнинг камида иккита бакалавриат таълим йўналиши ва учта магистратура мутахассислигининг халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилиши таъминланади.
2025 йилдан йирик ишлаб чиқариш корхоналарини Университетга саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.
Наманган муҳандислик-технология институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳамда Наманган тўқимачилик саноати институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларга белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

15:07 / 19.07.2025
Ўзбекистонда Уэлс билан ҳамкорликда қўшма университет ташкил этилиши мумкин

10:46 / 18.07.2025
18 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди

13:40 / 16.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина

11:57 / 15.07.2025