Ўзбекистон | 10:56 / 27.01.2025
2218
2 дақиқада ўқилади

Бухоро давлат техника университети ташкил этилади

“Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти негизида Бухоро давлат техника университети ташкил этилади.

Муҳандислик, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат технологияси, енгил саноат, нефт ва газ, яшил энергетика, архитектура ва қурилиш, транспорт ва логистика, агротехнология, ахборот технологиялари ва дастурлаш соҳалари бўйича, шунингдек, ҳудуднинг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ҳамда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Университетда нефть ва газ муҳандислиги соҳасида Илғор муҳандислик мактаби фаолияти йўлга қўйилади.

2025-2026 ўқув йилидан:

  • Университет талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизими жорий этилади;
  • Университет профессор-ўқитувчилари ва докторантларини етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юборилади;
  • йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари Университетга саноат ҳамкори сифатида бириктирилади.

2026 йил 1 январдан Университетга академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!