Жаҳон | 19:36 / 23.01.2025
4722
3 дақиқада ўқилади

ХЖС прокурори «Толибон» етакчисини ҳибсга олиш учун ордер беришни сўради

«Толибон» етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва «Толибон» томонидан тайинланган Олий суд раҳбари Абдулҳаким Ҳаққоний аёллар ва қизларни, шунингдек, уларнинг ёнини олганларни таъқиб қилганликда айбланмоқда.

Фото: Reuters

Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурори Карим Хон Афғонистонда ҳукмрон «Толибон» ҳаракати етакчисини ҳибсга олиш учун ордер беришни сўради. У инсониятга қарши жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда.

Суд сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, прокурор суддан «Толибон» етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода ва «Толибон» томонидан тайинланган Олий суд раҳбари Абдулҳаким Ҳаққонийни ҳибсга олиш учун ордер беришни сўраган. Улар аёллар ва қизларни, шунингдек, уларнинг ёнини олганларни таъқиб қилганликда айбланмоқда.

2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан бери «Толибон» ҳукумати аёллар ва қизларнинг ҳуқуқларини сезиларли даражада поймол қилувчи қатор жиддий чекловларни жорий қилди. Ушбу чекловлар ҳаётнинг деярли барча соҳаларига таъсир кўрсатди ва аёлларнинг жамиятдаги мавқеини сезиларли даражада ёмонлашишига олиб келди.

«Толибон» томонидан киритилган асосий чекловлар қаторида қизларнинг ўрта мактаб ва университетда таълим олиши тақиқланиши, аёлларнинг аксарият давлат идоралари ва хусусий компанияларда ишлаши тақиқланиши, аёлларга эркак қариндоши ҳамроҳлигисиз узоқ масофаларга саёҳат қилиш тақиқланиши, аёлларга жамоат жойларида бутун вужудини ва юзини ёпишни талаб қилиниши, аёлларга боғлар, спорт заллари, гўзаллик салонлари ва бошқа жамоат жойларига бориш тақиқланиши, мамлакат сиёсий ҳаётида иштирок этиши тақиқланишини санаш мумкин.

«Толибон» ҳукуматини дунёнинг ҳеч бир давлати тан олмаган, аммо баъзи мамлакатлар у билан муносабат ўрнатган.

ХЖС томонидан чиқарилган ҳибсга олиш ордери Рим Статутига аъзо давлатларни унда кўрсатилган шахсни ҳибсга олишга мажбурловчи расмий ҳужжатдир. Ордер берилиши шахснинг айбдор эканини англатмайди. Айбдорлик фақат суд жараёнида аниқланади.

ХЖС фақат Рим Статутига аъзо бўлган давлатлар ҳудудида ёки БМТ Хавфсизлик Кенгаши талаб қилган тақдирдагина жиноятларни тергов қилиши мумкин.

ХЖС Рим Статути 125 дан ортиқ давлат томонидан ратификация қилинган ва бу рақам ўзгариб туради. Афғонистон Рим Статути иштирокчиси саналади. Ўзбекистон Рим Статутини 2001 йилда имзолаган, аммо ратификация қилмаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти