Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия армияси баллистик ракеталар билан Киевга зарба берди — фотолар
РФ мудофаа вазирлиги зарба нишони «Нептун» ракеталари лойиҳалаштириладиган «Луч» конструкторлик бюроси бўлганини маълум қилган.

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ҳарбийлари 18 январ тонгида Киев бўйлаб зарба берди. Украина пойтахти мэри Виталий Кличко шаҳарда Россия дронлари ва баллистик ракеталари ҳужумини қайтариш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишга тушганини хабар қилган.
Мэрнинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида Шевченково районида нотурар жой биноси ёниб кетган, турар жой биноси, сув таъминот қувури ҳамда «Лукяновская» метро бекатига кириш жойи шикастланган. Бекат бир неча соатга йўловчилар фойдаланиши учун ёпиб қўйилган. Гувоҳлар воқеа жойида олган видеога кўра, қувур ёрилиши орқали атрофдаги кўчаларни сув босган.
Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати ҳам РФнинг Киев бўйлаб зарбаси жойида маъмурий бино, бизнес марказ ҳамда дўкон қисман вайрон бўлгани, ўнлаб автомобиллар шикастланганини маълум қилган.
Уч киши ҳалок бўлган — 43 ва 25 ёшлардаги эркаклар ҳамда 41 ёшли аёл, яна уч киши яраланган.
Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари қўмондонлиги маълумотига кўра, Россия армияси тунда Украина бўйлаб Shaheed типидаги 39 та зарбдор дрон ва имитатор (сохта) дронлар, шунингдек, «Искандер-М»/KN-23 баллистик ракетасини учирган. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари икки ракета ва 24 та дронни уриб туширган, яна 14 та имитатор дрон ўзи қулаб тушган. «Афсуски, душманнинг Киев бўйлаб зарбаси оқибатида одамлар ҳалок бўлди — уриб туширилган баллистик ракеталар шаҳарнинг Шевченково райони ҳудудига қулади», — дейилган Украина қуролли кучлари баёнотида.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия армиясининг Киев бўйлаб зарбасини шарҳларкан, фақат фуқаролик инфратузилмалари шикастланини қайд этиб ўтган: турар жой биноси, метро бекати, дўконлар, кафе.
Бу вақтда РФ мудофаа вазирлиги зарба нишони «Луч» конструкторлик бюроси бўлганини маълум қилди — бу Украина ҳарбий-саноат комплексининг катта масофага ҳаракатланувчи «Нептун» бошқарилувчи ракеталари ҳамда «Олха» баравар ўт очиш тизимлари учун реактив снарядлар лойиҳалаштириладиган ҳамда ишлаб чиқариладиган корхонасидир.
Россиялик ҳарбийлар Киев бўйлаб зарбани Белгород областидаги фуқаролик инфратузилмалари америкаликларнинг ATACMS ракеталари билан ўққа тутилишига жавоб деб атаган. «Зарбадан мақсадга эришилди, барча объектлар аниқ нишонга олинди», — дейилган РФ мудофаа вазирлиги хабарида.
Очиқ маълумотларга кўра, «Луч» конструкторлик бюроси Киевнинг Шевченково районидаги Иленко кўчаси, 2-уйда, «Лукяновская» метро бекати яқинида жойлашган.

Sergey Dolzhenko / EPA. / Scanpix / LETA

Sergey Dolzhenko / EPA. / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Yevhenii Zavhorodnii / Global Images Ukraine / Getty Images

Tetiana Dzhafarova / AFP / Scanpix / LETA
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

07:53 / 19.07.2025
Россия ва Украина яна ҳалок бўлган аскарлар жасадини алмашди

07:29 / 19.07.2025
НАТО: Patriot'ни Украинада тезкор жойлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда

23:30 / 18.07.2025