Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди
Ўтказилган краш-тестларда Хитойнинг Zeekr X кроссовери электромобиллар орасида кутилмаганда биринчиликни қўлга киритди.

Фото: Euro NCAP
Euro NCAP ташкилоти ўтказган краш-тестлар натижаларига мувофиқ 2024 йилнинг энг хавфсиз енгил автомобиллари аниқланди, деб хабар бермоқда Motor.
“Энг хавфсиз электромобил” номинациясида Zeekr X кроссовери ғолиб чиқди. Бундан ташқари, ушбу модел кичик кроссоверлар синфидаги энг яхши автомобил сифатида тан олинди.
Ташкилот Mazda CX-80 моделини энг хавфсиз йирик кроссовер сифатида эътироф этди. Катта оилавий автомобиллар рейтингида Skoda Superb етакчиликни қўлга киритди. Мутахассислар, шунингдек, Хитойнинг Maxus eTerron 9 русумли автомобили юқори даражада хавфсиз эканини алоҳида таъкидлади.
Тоифалардан қатъи назар, Mercedes-Benz E-Class мутлақ ғолиб деб топилди.
Euro NCAP — автомобилларнинг фаол ва пассив хавфсизлигини баҳолаб, мустақил тарзда краш-тестлар ўтказадиган Европа ташкилотидир.
Аввалроқ Aito М9 кроссовери Хитойнинг энг хавфсиз автомобили сифатида тан олинганди.
C-NCAP услуби бўйича ўтказилган синовда ушбу автомобил хавфсизлик бўйича 93,9 балл тўплаган. Аito М9 моделида ҳайдовчи ва катта ёшли йўловчилар хавфсизлиги 96,98 фоиз даражада баҳоланди. Пиёдалар хавфсизлиги 75,38 фоизни ташкил этди, фаол хавфсизлик тизимларининг самарадорлиги эса 97,79 фоиз деб топилди.
Renault Logan автомобили эса Жанубий Американинг Latin NCAP ташкилоти томонидан ташкил этилган краш-тестдан ўта олмаган. Синов якунида машина хавфсизлик учун бериладиган бешта юлдуздан нол олган.
Хусусан, унда ҳайдовчи ва катта ёшли йўловчиларнинг хавфсизлиги 32,8 фоиз, болаларники 61,2 фоиз, пиёдаларники эса 46,3 фоиз деб баҳоланган. Фаол хавфсизлик тизимларининг ишлаши 0 га тенг бўлган. Бундан ташқари, ён томондан зарба берилганда кузов юкламага бардош бера олмаган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Наманганда икки ўсмир каналда чўкиб кетди
Ўзбекистон | 15:15
-
ЕК: Киев коррупцияга қарши органлар мустақиллигини сақлаши керак
Жаҳон | 15:12
-
Шереметевода яна коллапс юзага келди. 50 га яқин рейс бекор қилинган
Жаҳон | 14:52
-
Хитой Ўзбекистондаги университетга салкам 2 млн долларлик таълим гранти ажратди
Таълим | 14:48
Мавзуга оид

15:05 / 10.07.2025
Иш ва ҳаёт баланси энг яхши бўлган давлатлар рейтинги тузилди

15:47 / 27.06.2025
Fitch Ўзбекистон суверен рейтингини «BB-»дан «BB»га ўзгартирди

10:33 / 23.06.2025
Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

15:24 / 18.06.2025