Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Шартлар жуда қийин” — Канадага бирор ўзбекистонлик ишга жўнатилмади
Ўзбекистон Бандлик вазирлиги 2024 йил март ойида Канада 5 мингта бўш иш ўрнини таклиф қилаётгани ҳақида эълон берганди. Kun.uz мухбири бугун, 17 январ куни ўтказилган матбуот анжуманида Миграция агентлигидан қанча ўзбекистонлик Канадага ишга юборилганини сўради.

Агентлик директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов ўз сўзида Канаданинг талаблари жуда юқорилиги ҳақида гапирди, саволни эса жавобсиз қолдирди. Агентлик матбуот хизматининг Kun.uz сўровига жавобан маълум қилишича, ўтган йилги эълон бўйича Канадада ишлаш учун 30 мингдан ортиқ ариза келиб тушган, шундан энг яхшилари деб топилган 100 кишининг номзоди Канада томонига тақдим этилган.
“Афсуски, 100 кишининг номзоди кўриб чиқилиб, ҳаммаси рад этилган”, дейилади изоҳда.
Азимжон Ҳусановнинг тушунтиришича, музокара ўтказган ҳолда Канада томонининг бундай қаттиқ талабларини юмшатиш устида иш олиб бориш кўзда тутилган.
“Канадада мен ўзим ўқиганман, ишлаганман ва яшаганман. Биласизми, малакали кадр бўлса, бизнинг ёрдамимизсиз бемалол рўйхатдан ўтиб, ўзи иммиграция визаларига топшира олади. Лекин, суриштирдик, шартнома шартлари жуда қийин. Оддий мисол, сантехник учун олий маълумот ва 7,5 IELTS керак экан. Шунинг учун биз ҳозир иш берувчилар билан...
Мана, бошида Германия ҳам шундай талабларни қўйган эди. Тил билиш бўйича C1 сертификатини сўраган, ўзаро келишувлардан кейин бу B2га тушган, ҳозир эса талабни B1га туширишга ҳаракат қиляпмиз. Худди шундай Канада билан ҳам... Канада билан тўғридан тўғри, тезроқ ишлай олмаётганимизнинг ягона сабаби – [ушбу мамлакатда] ваколатхона ва элчихонамиз мавжуд эмас”, – дейди Миграция агентлиги директори ўринбосари.
У яқин ҳафталарда Германия ва Японияда ҳам агентликнинг ваколатхоналари очилишини айтди. Кореяга ишга жўнатилгач, иш жойини ноқонуний ташлаб кетаётганлар масаласида агентлик томонидан кафиллик кучайтирилганини қайд этди.
“Ҳеч қандай келишув йўқ”
Канада 5 мингта вакансия таклиф этаётгани ҳақида Бандлик вазирлиги берган эълондан бир неча ой ўтиб, Kun.uz мухбири Канаданинг Марказий Осиёдаги элчиси Aлан Ҳэмсон билан интервюда бу ҳақда сўраган, элчи ҳозирча ҳеч қандай келишув йўқлигини айтганди.
“Элчилик вазифасига тайинланиб, январ ойида ишонч ёрлиғини топшириш учун Тошкентга келганимда ҳукумат вакиллари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарияти билан учрашганман. Учрашувда кўплаб масалалар муҳокама қилинган. Бироқ орадан бироз вақт ўтиб, адашмасам март ёки апрел ойларида, Ўзбекистон фуқароларини Канадага ишга юбориш бўйича келишувга эришилди деган хабарлар тарқалди. Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирча икки ўртада бу масалада ҳеч қандай келишув йўқ”, – деганди Алан Ҳэмсон.
Аввалроқ Kun.uz Канадада Ўзбекистон бош консулхонасини очиш режалаштирилаётгани, бу – 2025 йилги давлат дастури лойиҳасига киритилганини хабар қилганди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

15:24 / 15.07.2025
Мигрантларга Россияга киришда тиббий маълумотнома тақдим этиш мажбурияти юкланиши мумкин

13:09 / 15.07.2025
Туркиядаги фермер хўжаликлари Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилади

18:16 / 14.07.2025
Россияда мигрантлар учун қўшимча давлат божлари жорий этилиши мумкин

15:14 / 14.07.2025