Парламентда мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади
Мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш назарда тутиляпти.
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Парламентда мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Хорижий давлатлар парламентлари тажрибасини ўрганган ҳолда, парламентда мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Бунда:
- мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш;
- мухолифат вакиллари 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш;
- ҳар чоракда «ҳукумат соати» ва парламент сўрови доирасида мухолифат томонидан камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар бериш назарда тутилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлигини янада такомиллаштирилади.
Парламент қуйи палатаси қўмиталарининг ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
Лойиҳада:
ҳар бир қўмитанинг фаолият йўналишидан келиб чиққан ҳолда вазирлик ва идораларни тегишли қўмиталарга бириктириш;
вазирлик ва идоралар раҳбар ўринбосарларини Қонунчилик палатаси қўмиталари билан доимий ҳамкорлик учун масъул этиб белгилаш назарда тутилади.
Қонунчилик палатаси қўмиталарида ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборотларини эшитиб бориш ҳамда уларда вазирлик ва идоралар томонидан уларнинг қуйи бўғинларида (туман ва шаҳар) ишларни самарали ташкил этишга эътибор қаратиш кўзда тутилади.
Мавзуга оид

09:51 / 26.06.2025
Қонунчилик палатасида мухолифатнинг кафолатли ҳуқуқлари кенгаймоқда

07:37 / 10.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеясида 140 давлатдан 2000 га яқин делегат қатнашди

14:13 / 06.04.2025
Дунё парламентларида аёл сиёсатчиларнинг сони ва нуфузи ортмоқда — Мартин Чунгонг

15:25 / 03.04.2025