Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп сайловдаги ғалабасидан кейин донорлардан қарийб 200 млн доллар тўплади
Доналд Трамп ноябр ойида президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан кейин унинг иттифоқчилари кўп сонли донорлардан 200 миллиондан зиёд маблағ тўплади. Донорлар орасида Pfizer, Amazon ва OpenAI каби компаниялар ҳам бор.

Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп 2024 йил ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонганидан кейин донорлардан 200 миллион доллардан зиёд маблағ тўплади, деб хабар бермоқда The New York Times.
«Трамп ноябр ойида сайловларда ғалаба қозонганидан кейин унинг иттифоқчилари кўп сонли донорлардан 200 миллиондан зиёд маблағ тўплади. Ушуб пуллар унинг инаугурацияси, сиёсий вазифаларни бажаришига, шунингдек, президент кутубхонасининг очилишига сарфланиши мумкин», — деб ёзади газета.
Донорлар орасида Pfizer, Amazon, OpenAI, шунингдек, криптовалюта билан шуғулланувчи компаниялар ҳам бор.
Трампнинг инаугурацияси билан шуғулланувчи қўмитанинг ўзи донорлардан камида 150 миллион доллар тўплаган бўлиб, бу яқин ҳафталарда яна ошиши кутилмоқда. Тўпланган маблағлар Трамп 2017 йилда ўрнатган рекорддан сезиларли даражада кўп: ўшанда у инаугурация харажатлари учун 107 миллион доллар тўплашга муваффақ бўлганди.
Бундан ташқари, Трамп томонидан шакллантирилган бошқа қўмиталар ҳам донорлардан маблағ олмоқда. Хусусан, улар маблағларни Трампга яқин бўлган сиёсатчиларни қўллаб-қувватлашга ва уларнинг сайловолди тадбирларини молиялаштиришга сарфлаш ниятида.
Аввалроқ Apple бош директори Тим Кук АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп инаугурация жамғармасига шахсан 1 миллион доллар хайрия қилиши тўғрисида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

20:43 / 11.08.2025
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?

18:53 / 11.08.2025
Трамп ақлий имконият тестини “аъло”га топширганини айтди

16:35 / 11.08.2025
“Катта умидлар йўқ” — сиёсатшунослар Трамп ва Путин учрашуви ҳақида

11:22 / 11.08.2025