Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон АҚШга тегишли мобил алоқа сунъий йўлдошини космосга учиради
Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти 2025 йилда Американинг тўғридан тўғри алоқадан фойдаланган ҳолда телефон қўнғироқларини амалга ошириш имконини берувчи сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқади.

Фото: ISRO
Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) 2025 йилда АҚШнинг тўғридан тўғри алоқадан фойдаланган ҳолда телефон қўнғироқларини амалга ошириш имконини берувчи сунъий йўлдошини космосга учиради. Бу ҳақда Hindustan Times хабар берди.
Мамлакат илм-фан ва технологиялар вазири Житендра Сингхнинг сўзларига кўра, феврал ёки март ойида Ҳиндистон Американинг мобил алоқа сунъий йўлдошини учиради. «Бу қизиқарли миссия бўлади», — дейди вазир.
Ҳозирча вазир ҳам, ISRO ҳам сунъий йўлдошни ишлаб чиқарадиган компания номини ошкор этмади, аммо экспертларнинг таъкидлашича, бу Техаснинг SpaceMobile телекоммуникация фирмаси бўлиши мумкин. Компания Ҳиндистоннинг Шрихарикота космодромидан ўзининг Bluebird катта сунъий йўлдошини учириш ниятида.
Айни вақтга қадар Ҳиндистон тижорий асосда Америка компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган фақат кичик сунъий йўлдошларни учирган. Bluebird’нинг оғирлиги 6 минг килограммни ташкил этади. Ҳинд ракетаси уни Ернинг пастки орбитасига олиб чиқиши режалаштирилмоқда.
Ўтган йилнинг октябрида ISRO Венера сайёрасини ўрганишга оид режаларини эълон қилганди. Унга кўра Shukrayan-1 номини олган миссия 2028 йилнинг 29 март куни старт олади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ёзида Ҳиндистон Ойга космик кемасини муваффақиятли учирган эди. Ҳиндистон космик дастури 1960 йиллардан бери мавжуд. Дастлаб коинотга сунъий йўлдошларни учиришга эътибор қаратилди. Мамлакат энди ўз олдига янада улкан мақсадларни қўймоқда.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

21:35 / 15.07.2025
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди

19:30 / 13.07.2025
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди

18:49 / 13.07.2025
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди

22:37 / 11.07.2025