Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда BYD заводи қурилиши тўхтатилди
Бунга ишчиларнинг оғир шароитда яшаётгани сабаб бўлди. BYD компанияси қурилиш фирмаси билан алоқаларни узгани ва “Бразилия қонунчилигига тўлиқ риоя қилишини” маълум қилди.

Фото: Reuters / Benoit Tessier
Бразилия ҳукумати Хитойнинг электромобил ишлаб чиқарувчи гигант компанияси — BYD заводи қурилишини тўхтатди. Бунга ишчилар “қуллардек” яшаётгани сабаб бўлди, деб ёзмоқда BBC.
Давлат меҳнат прокуратураси берган маълумотларга кўра, Бразилиянинг шимоли-шарқий Баия штатида 160 дан ортиқ ишчи “қутқарилган”. Таъкидланишича, улар инсон қадр-қимматига тўғри келмайдиган шароитларга жойлаштирган, қурилиш компанияси уларнинг паспортларини тортиб олиб, маош ҳам бермаган.
BYD компанияси ўз баёнотида қурилиш фирмаси билан алоқаларни узгани ва “Бразилия қонунчилигига тўлиқ риоя қилишини” маълум қилган.
Завод 2025 йилнинг март ойига қадар ишга туширилиши режалаштирилган эди, у BYD’нинг Осиёдан ташқарида электромобиллар ишлаб чиқарадиган биринчи заводи бўлиши кутилаётганди.
Jinjiang Construction Brazil компанияси томонидан ёлланган ишчилар Камасари шаҳридаги тўртта объектда яшаган. Прокуратура маълумотларига кўра, бу объектлардан бирида ишчилар кўрпа-тўшаксиз ухлашга мажбур қилинган. Битта ҳаммомдан 31 киши фойдалангани ортида ишчилар анча эрта уйқудан туришга мажбур бўлган.
BYD жабрланганлар меҳмонхоналарга жойлаштирилганини хабар қилди. Компания субпудратчи ходимларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини “батафсил ўрганиб чиққанини” ҳамда қурилиш фирмасига шароитларни яхшилаш бўйича “бир неча марта” сўров юборганини қўшимча қилди.
BYD дунё миқёсидаги энг йирик электромобил ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланади. 2023 йилнинг охирги уч ойида компания Илон Маскнинг Tesla компаниясига қараганда кўпроқ электромобил сотди. Бразилия — компаниянинг чет элдаги энг йирик бозори. 2015 йилда BYD Сан-Паулуда электробуслар учун шасси ишлаб чиқарадиган биринчи заводини очган.
Ўтган йили BYD Бразилияда электромобиллар ишлаб чиқариш заводини қуриш учун 484,2 миллион доллар сармоя киритишини эълон қилди.
Хитойда электромобиллар савдоси давлат субсидиялари туфайли ошган. Аммо хорижда Хитой ҳукуматининг маҳаллий автомобиль ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашига нисбатан норозилик кучайиб бормоқда.
АҚШ ва Европа Иттифоқи сингари йирик бозорлар Хитойдан келтирилган электромобилларга божхона солиғини жорий этди. АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп бошқаруви даврида эса бу тарифлар янада ошиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Миробод туманида таъмирланаётган бинода, Юнусободда эса кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
Жамият | 20:34
-
АҚШ бош прокурори Трампга қарши ишларга алоқадор 20 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди
Жаҳон | 19:50
-
Air India Boeing 787 ҳалокати бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилди
Жаҳон | 19:30
-
Шимолий Корея Украинадаги уруш вақтида Россияга 12 миллиондан ортиқ снаряд етказиб берди
Жаҳон | 18:58
Мавзуга оид

14:31 / 11.07.2025
Ҳакерлар Бразилия банкларидан 140 миллион доллар ўғирлади

14:41 / 07.07.2025
BRICS давлатлари Трампнинг божларини танқид қилди

11:41 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди

12:24 / 27.06.2025