Ўзбекистон | 15:30 / 24.12.2024
1208
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудлари ва Фужайра амирлиги ўртасида авиақатновлар ташкил этилади

Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Оққулов мамлакат ва Фужайра амирлиги ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Фужайра Савдо-саноат Палатаси раиси шайх Саид бин Сурур ол Шарқий билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Учрашув давомида, Амирликлар томонидан Фужайра шаҳрининг иқтисодий кўрсаткичлари, ривожланган (драйвер) тармоқлари, йирик саноат корхоналари, порт ва эркин иқтисодий зоналари тўғрисида маълумот тақдим этилди ва Ўзбекистон ҳамда Фужайра тадбиркорлар субъектлари ўртасида алоқаларни яқинлаштиришга қизиқиш билдирилди.

Ўзбекистонда инвестиция муҳити, инвесторлар ҳуқуқларини қонунчилик билан ҳимоя қилиш бўйича ислоҳотлар ҳамда 2030 йилга қадар давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури, давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банкларидаги давлат активларини хусусийлаштириш жараёни тўғрисидаги тақдимотлар ўтказилди.

Учрашув мобайнида, мамлакатда муайян соҳаларда, хусусан қурилиш материалларни ишлаб чиқариш соҳасида ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳаларининг Палата аъзоларига етказилишини тизимли йўлга қўйиш муҳокама қилиниб, амирликлар томони мазкур масала учун ташкилот масъулини белгилади.

Музокаралар давомида икки давлат ўртасида виза талаблари озод этилганлигини, икки томон авиация идоралари ўртасидаги мавжуд келишувни инобатга олиб, ҳамкорликда тарғибот ишларини йўлга қўйиш орқали Ўзбекистон ҳудудлари ва Фужайра ўртасида авиақатновларни ташкил этиш муҳокама қилиниб, бу туристлар оқими ва ўзаро савдо имкониятларини кенгайтиришига хизмат қилиши қайд этилди.

Учрашувда, шунингдек, Фужайра эркин иқтисодий зоналари имкониятлари ўрганилиб, ундан Ўзбекистон тадбиркорларининг омбор ва шоурум сифатида фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида элчихонанинг 2025 йил I ярим йиллиги давомида шайх Саид ол Шарқийнинг Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш ҳамда мазкур ташриф давомида ишбилармон доиралар иштирокида бизнес форум ўтказиш таклифига ижобий муносабат олинди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти