Қарши шаҳри талабалар ўртасидаги оммавий спорт мусобақаларига мезбонлик қилди
Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирликлари ташаббуси билан Қарши давлат университетида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида оммавий спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бўлиб ўтди.
Жорий йилдаги мусобақалар 10-13 декабр кунлари Қарши давлат университети ва вилоятнинг бошқа олий таълим муассасалари мезбонлигида ўтказилди.

Тўрт кун давом этган мусобақалар кўплаб иқтидор эгаларини кашф этгани, жамоаларни янада жипслаштиргани, ёшлар ўртасида ҳамжиҳатлик туйғуларини, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлагани билан аҳамиятли бўлди. Беллашувлар мини футбол, стол тенниси, волейбол, енгил атлетика, стритбол каби спорт турлари бўйича бўлиб ўтди. Финал босқичида умумий ҳисобда 574 нафар спортсевар талаба иштирок этди.
Қарши давлат университетида ташкил этилган тақдирлаш маросимида барча ғолиб ва совриндорларга кубок, диплом ва медаллар тантанали топширилди. Тақдирлаш маросимида Олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда Спорт вазирликлари, Ёшлар ишлари агентлиги, вилоят ҳокимлиги раҳбар ва масъул ходимлари, олий таълим муассасалари раҳбарлари, талаба-ёшлар иштирок этди.
Қарши давлат университети бу каби йирик мусобақаларга илк бора мезбонлик қилмоқда. Шу боис, ушбу мусобақа шарафига университетда «Зиёлилар боғи» ҳам барпо этилди.
«Беш ташаббус олимпиадаси» республика финал босқичи мусобақалари якунига бағишланган тантанали маросимга ташриф буюрган юртимиздаги олий таълим муассасалари ректорлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Зиёлилар боғи»га кўчат экиш тадбирида иштирок этди. Меҳмонлар томонидан олийгоҳнинг белгиланган ҳудудида маҳаллий иқлим шароитига мос мевали дарахт кўчатлари экилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиянинг Харкивни ўққа тутиши: 2 киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди
Жаҳон | 08:37
-
Табиий-иқлим шароити оғир бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда
Ўзбекистон | 08:04
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
Мавзуга оид

16:07 / 17.08.2023
Қарши давлат университети талабаларнинг ётоқхонага бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплайди

10:42 / 15.12.2022
Қарши давлат университетида янги ўқув биноси ва талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди

10:22 / 09.09.2022
Ётоқхона излаш талабанинг муаммосига айланмаслиги лозим ёхуд Қашқадарё тажрибаси

18:39 / 20.06.2022