Ўзбекистон | 09:30 / 07.12.2024
10025
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқ дарёсидаги оролчада қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Тошкент вилояти Қибрай туманида дарё ўртасидаги оролчада қолиб кетган эркак ФВБ ходимлари томонидан қутқарилди. 

Фото: ФВБ

Чирчиқ дарёсининг Қибрай туманидан ўтган ҳудудидаги оролчада қолиб кетган эркак ФВБ ёнғин-қутқарув отряди ходимлари томонидан қутқарилди.

5 декабр куни соат 16:07 да дарёнинг Қипчоқ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи қисми ўртасидаги оролчада фуқаро қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Чирчиқ ёнғин-қутқарув отрядидан қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, қутқарув қайиғи ҳамда махсус анжомлар ёрдамида фуқаро дарёдаги оролчадан олиб чиқилган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Фуқаро отга миниб олган ҳолда дарёнинг бир қирғоғидан иккинчи қирғоғига ўтаётган вақтида отнинг оёғи тойиб, йиқилиб тушган ва дарёда оқиб кетган. Шундан сўнг у дарё ўртасидаги оролчага чиқиб олган. От эса ўз ҳаракатлари билан қирғоққа чиққан.

Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши шифокорлар томонидан малакали тиббий кўрикдан ўтказилиб, яшаш уйига рухсат берилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!