Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландияда соҳилга чиқиб қолган 30 дан ортиқ қора делфин қутқарилди
Улардан тўрттаси саёзликда нобуд бўлган. Маҳаллий маори қабиласи улар учун маросим ўтказди.

Фото: New Zealand Department of Conservation
Янги Зеландия шимолидаги Руакака қирғоғига чиқиб қолган 30 дан ортиқ гринд(қора делфин)лар тўдаси қутқарилди, деб хабар бермоқда BBC расмийларга таяниб.
Табиатни муҳофаза қилиш департаменти (DOC) маълумотига кўра, уларнинг кўпчилиги саёзликдан чиқарилиб, денгизга ташланди, аммо учта катта ва битта ёш гринд нобуд бўлган. Департамент делфинлар яна соҳилга чиқиб қолмаслиги учун тун давомида пляжни кузатди.
Қутқарув ишларига юзлаб одамлар, жумладан, маҳаллий маори қабиласи, ҳукумат ва жамоатчиликнинг бошқа вакиллари қўшилди. Улар қора делфинларни чойшаблар ёрдамида сувга қайтарди.
Бундан ташқари, душанба куни соҳилда нобуд бўлган тўрт гринд учун маори маросими ўтказилди. Янги Зеландиянинг туб аҳолиси ушбу жониворларни муқаддас деб ҳисоблайди.
Делфинлар ва китлар Янги Зеландия қирғоқларига тез-тез чиқиб қолади. Кўп ҳолларда бунинг сабаби номаълум, лекин ҳайвонлар саёз қирғоқлар туфайли йўналишини йўқотиши мумкин, деб тахмин қилинади.
1840 йилдан буён Янги Зеландияда беш мингдан ортиқ кит ва делфинларнинг қирғоққа чиқиб қолиш ҳолатлари қайд этилган. Охирги оммавий ҳодиса 2024 йил апрел ойида кузатилган: ўшанда 100 та гринд саёзликка чиқиб қолганди, улардан 31 таси нобуд бўлган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google телефондаги зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими қандай ишлашини тушунтирди
Фан-техника | 19:20
-
Куба президентликка номзодлар учун 60 ёш чегарасини бекор қилди
Жаҳон | 18:49
-
Концертдаги лавҳа йирик компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди
Жаҳон | 18:48
-
Ҳамас урушни якунлайдиган битим талаб қилмоқда. Исроил эса ғазоликларни кўчирмоқчи
Жаҳон | 18:40
Мавзуга оид

22:17 / 10.04.2025
Қора денгиз соҳилларидан 100 дан ортиқ ўлик делфин топилди

21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди

11:14 / 31.01.2025
Янги Зеландиядаги Таранаки тоғи юридик шахс деб тан олинди

22:06 / 05.01.2025