Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
30–65 ёшдаги аёллар 2 йилда бир марта бирламчи текширувдан ўтказилади. Онкологик касаллик аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш харажатлари бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Бу ҳақда президент қарори қабул қилинди.

Фото: Getty images
22 ноябрда “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.
Маълум қилинишича, ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик ситологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.
Шунингдек, 30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади. Скрининг натижасида онкологик касалликка чалингани аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
2025 йил 1 январдан бошлаб:
– онконазорат хоналари учун акушер-гинеколог шифокор ҳамда мобил ва стационар маммографлар ишини 2 та сменада ташкил этиш учун рентген-лаборантлар штатлари жорий этилади;
– Маммография тасвирини ўқиш маркази ташкил этилади;
– одам папиллома вируси диагностикаси учун қўлланадиган тест тизимлари сифатини назорат қилиш бўйича референс-лаборатория фаолияти йўлга қўйилади;
– бачадон бўйни ва кўкрак бези саратони скринингига нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб қилинади.
2025 йил 1 майгача бачадон бўйни саратони скрининги ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш сифатини баҳолаш ва мониторинг қилиб бориш ва скрининг дастурига киритилган аёллар билан қайта алоқа қилиш тизими жорий этилади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жанг майдони – синов майдони: Киев қуролларни урушда синаб кўришга чақирмоқда
Жаҳон | 11:26
-
Ўзбекистонлик ҳамширалар Британияга ишга жалб этилиши мумкин
Ўзбекистон | 11:19
-
Ислом цивилизацияси марказига контрабандачилардан мусодара қилинган 267 та маданий ашё топширилди
Ўзбекистон | 11:10
-
Амур областида йўловчи самолёт йўқолиб қолди
Жаҳон | 11:07
Мавзуга оид

14:49 / 23.07.2025
Соғлом озишни истаган аёллар учун: ишончли диетологни қандай танлаш керак?

14:47 / 21.07.2025
Саёҳат – аёл учун табиий психотерапия. Илмий таҳлил ва ҳаётий хулосалар

11:09 / 20.07.2025
Уйда ўтириб ҳам пул топиш мумкин: имкониятлар кўп, фақат хоҳиш керак

14:14 / 18.07.2025