Ўзбекистон | 14:59 / 23.11.2024
953
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги таълими соҳасига Белгия тажрибаси жорий этилади

Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти амалий ташриф билан Белгиянинг Намюр провинциясида бўлди.

Фото: Дунё

Ташриф доирасида провинция губернатори Денис Матен, Синей қишлоқ хўжалик мактаби ва Намюр меҳмонхона мактаби раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувларда Ўзбекистон вилоятлари билан Намюр провинцияси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, мамлакатга қишлоқ хўжалиги таълими ва туризм соҳасига замонавий Белгия тажрибасини жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ташриф якунлари бўйича ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш, Намюр меҳмонхона мактаби ва Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" халқаро туризм ва маданий мерос университети ўртасида академик ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги таълими соҳасида ўзаро манфаатли йўналишларни аниқлаш мақсадида ўзбекистонлик ва белгиялик мутахассислар ўртасида алоҳида учрашув ташкил қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Мавзуга оид