Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Блогер Қобил Дўсов вазир ўринбосарини ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди
Бўстонлиқ тумани собиқ депутати, блогер Қобил Дўсов мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиевни ҳақорат қилганликда айбли деб топилиб, 1 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

Фото: Kun.uz
Суд ҳукми бугун, 22 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Ҳукмга мувофиқ, Дўсов жабрланувчи Боқиевга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноят – “шахсни ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши билан боғлиқ ҳолда ҳақорат қилиш”да айбли деб топилди.
Суднинг фикрича, судланувчининг айби жабрланувчининг кўрсатмасидан ташқари, тўпланган далиллар, хусусан Facebook'даги “Кабул Дусов” номли профил ва Telegram'даги “Kobul Dusov | RASMIY KANAL” номли канални кўздан кечириш баённомаси билан тўлиқ ўз исботини топган.
Дўсовга 1 йил давомида соат 21:00–07:00 оралиғида яшаш жойидан чиқиш чекланиб, бунга қўшимча равишда интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир марта яшаш жойи бўйича пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ва маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланди.
Судя С.Мамадиевнинг эслатишича, жиноят иши бўйича манфаатдор тарафлар етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ҳукм устидан белгиланган муддатда шикоят киритилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:03 / 21.07.2025
Анора Содиқовани ҳақорат қилган блогер Мирсаид Ҳайдаров маънавий зарар тўлайдиган бўлди

12:18 / 17.07.2025
Болаларни ўткир тиғли буюмлар билан уриштирган блогер жавобгарликка тортилди

15:52 / 11.07.2025
Туҳмат ва ҳақорат бўйича маъмурий ишлар ариза асосида қўзғатиладиган бўлди

16:56 / 07.07.2025