Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўкада 20 ёшли ҳомиладор аёл операция вақтида вафот этди
20 ноябр куни Тошкент вилояти Бўка туманида 2004 йилда туғилган аёл ва ҳомиласи нобуд бўлди. Аёлда ўпка артериясининг тромбоэмболик синдроми, оғир гепатоз, ўткир жигар етишмаслиги, уросепсис, септик шок қайд этилган.

Фото: Getty Images
Бўка туманида 20 ёшли аёлнинг туғуруқхонада вафот этгани ҳақида аёлнинг яқинлари олган видеоси тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган расмий муносабатга кўра, 2004 йилда туғилган аёл Тошкент вилояти Бўка тумани тиббиёт бирлашмасининг туғуруқ бўлимига 17 ноябр куни соат 14:30 лар атрофида келган. Аёлни унинг онаси йўлланма асосида олиб келган. Маълум бўлишича, бемор “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси билан муассасага ётқизилган. “Шунга қарамай, аёл ўша куни соат 17:10 лар атрофида тилхат асосида шифохонадан чиқиб кетган”, – дейилади расмий хабарда.
20 ноябр куни соат тахминан 04:50 да бемор Н.С. туғуруқ бўлимига қайта мурожаат қилган ва танасида шишлар ҳамда сариқлик белгилари билан оғир аҳволда қабул қилинган. Унга “Ҳомиладорлик-I, 30 ҳафта, сийдик йўли инфекцияси, ўткир ёғли гепатоз, анемия ўрта оғир даража, семизлик-III даража” дастлабки ташхиси қўйилган. Соат 13:10 лар атрофида даволаниш вақтида аёлнинг аҳволи оғирлашган ва шифокорлар консилиумидан сўнг бемор реанимация бўлимига ўтказилган. Унинг ҳолати бўйича вилоят перинатал марказига хабар берилган.
Вазирлик аёлнинг саломатлик ҳолати ҳисобга олиниб соат 14:55 да жарроҳлик амалиётига олингани ва операция чоғида беморда барча инъекцион муолажалар тиббий кўрсатмага мувофиқ бажарилганини қўшимча қилган. Лекин Н.С.нинг умумий аҳволи жарроҳлик амалиёти бажарилаётган даврда янада оғирлашиб, клиник ўлим ҳолати содир бўлган. Тегишли реанимацион муолажалар бажарилишига қарамай, беморда соат 17:50 атрофида биологик ўлим қайд этилган.
Дастлабки хулосага кўра, ҳолат сабаби сифатида ўпка артериясининг тромбоэмболик синдроми, оғир гепатоз, ўткир жигар етишмаслиги, уросепсис, септик шок қайд этилган ва соат 20:00 лар атрофида прокуратура органларига расмий ахборот берилган. “Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош акушер-гинекологи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ хизмат текширувини амалга оширмоқда. Ўз навбатида, Бўка тумани прокуратураси томонидан она ўлими бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти”, – дейилган расмий хабарда.
Вазирлик тиббиёт муассасаларида содир бўлган ҳар қандай ўлим ҳолатлари патанатомик текширувга ёки суд-тиббий экспертизага, биологик ўлим қайд этилгандан сўнг икки соат давомида йўналтирилишини эслатган.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

19:53 / 10.05.2025
Танқидга тоқатсизлик белгиси ёхуд жамоатчиликнинг кўзи қандай мойланмоқда?

19:44 / 16.04.2025
Касаначи оилаларнинг 5 йиллик меҳнатини тортиб олишмоқчи. Оилалар ҳақ-ҳуқуқи учун курашмоқда

17:39 / 16.01.2024
Бўка туманида ҳоким ўзгарди

10:30 / 06.12.2023