Ўзбекистон | 10:57 / 20.11.2024
1772
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ижтимоий соҳада рўй берган муҳим ўзгаришларни санади

Барча ҳудудларда “Инсон марказлари” очилиб, ижтимоий ходимлар томонидан бевосита маҳаллаларда аҳолига 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси бўлиб ўтяпти.

Президент ижтимоий соҳада муҳим ўзгаришлар рўй берганини таъкидлади.

Ўтган даврда 25 мингдан зиёд хусусий боғча, 70 га яқин нодавлат олийгоҳи ташкил этилиб, қамров мактабгача таълимда – 74 фоиздан, олий таълимда эса – 39 фоиздан ошди.

Ижтимоий хизматлар тизимида ҳам катта ислоҳотлар бўлмоқда. Барча ҳудудларда “Инсон марказлари” очилиб, ижтимоий ходимлар томонидан бевосита маҳаллаларда аҳолига 100 дан ортиқ ижтимоий хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.

Парижда бўлиб ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида азм-у шижоатли спортчилар чинакам рекорд натижаларни қайд этиб, жами 39 та медал, жумладан 18 та олтин медални қўлга киритдилар.

“Ўзбекистон тарихида илгари ҳеч қачон бўлмаган бундай ютуқлар барчамизга янги куч-ғайрат бахш этиши табиийдир”, - деди давлат раҳбари.

Мавзуга оид