Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
Пробация хизматининг катта инспектори ва инспекторига пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколати берилди.
Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Қонун билан билан маъмурий назорат ва пробация назоратидаги шахсларга нисбатан таъсир чораларини кучайтиришни, шунингдек ички ишлар органлари пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.
Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 248-моддаси тўртинчи қисмига қўшимча ва ўзгартириш киритиш орқали ички ишлар органларининг 185-2- (совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш) ва 187-моддалари (жамоат жойларида алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш) бўйича пробация назоратидаги шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузиш ваколатини пробация хизматининг катта инспектори ва инспекторига бериш нормаси белгиланди.
Мавзуга оид

15:02
Тenge Bankʼдан 90 минг АҚШ долларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди

10:01
Олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс гиёҳванд моддалар муомаласи учун ушланди

11:17 / 18.06.2025
Ота-онаси хорижда юрган 350 дан зиёд болага васий тайинланди

20:32 / 18.05.2025