Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда энг арзон уй-жой ижараси қайси туманларда экани айтилди
Октябр ойида иккиламчи бозорда нархлар деярли ўзгармади. Тошкентда энг арзон уй-жой ижараси икки туманда кузатилмоқда.

Фото: Kun.uz
Октябрда Ўзбекистон уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кузатилиб, сўнгги икки ойдаги пасайиш тўхтади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳига кўра, ой давомида иккиламчи бозорда нархлар деярли ўзгармади, уй-жой ижара бозоридаги вазият ҳам барқарорлашди. Кўчмас мулк бозори ижобий динамикани кўрсатиб, рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони сентябрь ойига нисбатан 0,6 фоизга ошди ва 21,4 мингтани ташкил этди.
Октябрда республика бўйича иккиламчи уй-жой бозори нархлари деярли ўзгармади (0,1 фоизлик ўсиш). Ой давомида энг катта ўсиш Андижон (5,1 фоиз) ва Сирдарё (3,3 фоиз) вилоятларида қайд этилди. Еттита ҳудудда иккиламчи уй-жой нархининг пасайиши кузатилган бўлса, энг катта пасайиш Наманган (3,4 фоиз), Хоразм (3,2 фоиз) ва Самарқанд (2,5 фоиз) вилоятларида қайд этилди.
Иккиламчи уй-жойларнинг энг арзон нархи Қорақалпоғистон Республикасида кузатилди, бу ерда квадрат метр учун ўртача нарх 328 долларни ташкил этади. Иккиламчи уй-жойларнинг энг юқори нархи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, квадрат метр учун ўртача 1100 долларга тўғри келади. Пойтахтнинг Бектемир (3,9 фоиз) ва Яшнобод (3,1 фоиз) туманларида сезиларли пасайиш қайд этилди.
Ой давомида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархлари барқарорлашуви давом этди. Ўртача ижара нархи ўтган ойга нисбатан ўзгармади — 1 кв метр учун 8,3 доллар.
Пойтахтнинг 14 та марказий туманларидан 5 тасида уй-жой ижараси нархи пасайди. Энг катта пасайиш Сергели ва Учтепа туманларида кузатилиб, бу туманларда ижара нархи ўртача 4,5 фоизга камайди. Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи юқорилигича қолмоқда, бу туманларда нарх бир квадрат метр учун ўртача 10−11 долларни ташкил этади.
Шу билан бирга, энг арзон уй-жой ижараси Бектемир ва Сергели туманларида кузатилмоқда, бу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 6 долларни ташкил этади. Умуман олганда, Тошкент шаҳрида йил давомида уй-жой ижараси 12 фоиздан кўпроққа камайди. Энг катта пасайиш Яшнобод (18 фоиз), Сергели (17 фоиз) ва Мирзо-Улуғбек (15,2 фоиз) туманларида қайд этилди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
SpaceX Исроилга тегишли алоқа сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
Жаҳон | 18:49
-
Исроилнинг Ғазога зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди
Жаҳон | 18:31
-
Ёзнинг асосий ўйини: «ПСЖ» ва «Челси» клублар мундиали финалида тўқнашади
Спорт | 17:41
-
Эстония биринчи марта HIMARS ёрдамида жанговар ўт очишни амалга оширди
Жаҳон | 17:10
Мавзуга оид

11:37 / 05.07.2025
Сотилмаган муниципал объектлар ижарага берилади

11:26 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти

12:42 / 23.05.2025
Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги 4,5 баробарга пасайди

20:52 / 20.05.2025