Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон темирйўллари» 1 декабрдан юк ташиш тарифларининг вагон қисмини 30 фоизга оширади
Компаниянинг изоҳлашича, бунинг натижасида юк ташиш тарифлари вагон туридан келиб чиқиб ўртача 8-10 фоизга ошади.

Фото: Kun.uz
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ 2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновдаги вагонлар орқали юк ташиш тарифларини оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан кўрсатилаётган юк ташиш хизматларида вагон қисмига боғлиқ харажатлар ошган.
«Ушбу харажатларни қисман қоплаш ҳамда юк вагон паркини янгилаш мақсадида 2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновда акциядорлик жамиятига тегишли (инвентар) вагонларда юк ташиш тарифлари вагон туридан (универсал, махсуслаштирилган ва цистерна) келиб чиқиб, тариф ставкаларидаги вагон қисми 30 фоиз миқдорида оширилади», – дейилади хабарда.
Компания матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, бу ўзгариш юк ташиш тарифларининг ўртача 8-10 фоизга ошишига олиб келади.
“Юк ташиш тарифлари инфраструктура, локомотив ва вагон қисмларидан ташкил топади. Шу муносабат билан фақатгина вагон қисми 30 фоизга оширилди, бу жами тарифга вагон туридан келиб чиқиб ўртача 8-10 фоиз таъсир этади”, – дейилади изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, президент қарори асосида 2024 йил 1 январдан бошлаб юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш тарифларини давлат томонидан тартибга солиш тўхтатилган.
- 2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошган эди. 15 майдан бошлаб эса «Афросиёб» электропоезди чипталари нархи эконом класс учун 20 фоизга, бизнес класс учун 30 фоизга, VIP класс учун 40 фоизга оширилганди.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саккизта давлат ЕИнинг Беларусга қарши санкциялар пакетига қўшилди
Жаҳон | 01:24
-
Жеки Чан кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотланди
Жамият | 00:53
-
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Жаҳон | 00:36
-
Хитойлик олимлар космик чиқиндиларни йўқ қилиш усулини топишди
Фан-техника | 00:18
Мавзуга оид

18:07 / 11.08.2025
“Ўзбекнефтгаз” бензин нархини 2 фоизга пасайтирганини эълон қилди. Иқтисодчи буни манипуляция деб ҳисоблаяпти

15:18 / 02.08.2025
Темирйўл инфратузилмаси хавфсизлигига қўйиладиган талаблар белгиланди

23:01 / 25.07.2025
Қиммат бензин, шароити йўқ поездлар ва муаммоли UzIMEI — Истеъмолчи ҳуқуқи ҳимоя қилиняптими?

20:28 / 19.07.2025