Ўзбекистон | 17:05 / 04.11.2024
5610
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти Қирғизистондаги ТДТ саммитида иштирок этиши кутилмоқда

6 ноябр куни Бишкекда Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) саммити бошланади.

Фото: AP

Бишкек 6 ноябр куни бошланадиган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) XI саммитида иштирок этадиган давлат раҳбарларини кутиб олишга ҳозирлик кўрмоқда.

24.kg маълумотларига кўра, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 4 ноябр куни давлат ташрифи билан Қирғизистон пойтахтига боради.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан 5 ноябрга ўтар кечаси, кундузи эса Озарбойжон, Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари ташриф буюриши кутилмоқда. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 6 ноябр куни эрталаб ҳамкасблари билан учрашади.

Бишкекда бўлиб ўтадиган ТДТ саммитининг асосий мавзуси «Турк дунёсини мустаҳкамлаш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик» бўлади.

Мавзуга оид