Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
Бойлиги 14,4 млрд долларни ташкил этадиган россиялик олигарх Алишер Усмонов адвокатларининг таъкидлашича, 2,5 йилдан ортиқ давом этган тергов унга қарши айбловларни исботлай олмаган.

Фото: РБК
Германиянинг Франкфурт шаҳри суди россиялик олигарх Алишер Усмоновга нисбатан пул ювиш иши бўйича терговни тўхтатди. Бу ҳақда унинг адвокатларига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
«Биз доим ўз мижозимизнинг айбсиз эканини таъкидлаб келганмиз», — дейди Wannemacher & Partner юридик фирмаси адвокатлари. Улар мазкур воқеани 71 ёшли Усмоновнинг обрўсини ҳимоя қилишдаги муҳим қадам деб атади.
Bloombergʼнинг миллиардерлар индекси маълумотларига кўра, Алишер Усмоновнинг бойлиги ҳозирда 14,4 миллиард долларни ташкил этади. Унинг адвокатларига кўра, 2,5 йилдан ортиқ давом этган тергов унга қарши айбловлар, жумладан, пул ювишга оид айбловни исботлай олмаган.
Усмонов Европа судларида ўзини муваффақиятли ҳимоя қилмоқда. Март ойида Ҳамбург суди Forbes нашрига олигарх Владимир Путиннинг «яқин одами» экани ва «унинг бизнес муаммоларини ҳал қилгани» ҳақида маълумот тарқатишни тақиқлаган эди. Шу билан бирга, кейинчалик, унинг адвокатлари Германия Федерал жиноят полицияси бошқармаси ва швед иқтисодчиси Андерс Ослунднинг Усмонов ва унинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова ҳақидаги твитларини ўчиришга эришгани маълум бўлди.
Октябр бошида Ҳамбург шаҳри суди россиялик олигарх Алишер Усмоновнинг Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) ҳакамларига пора бергани ҳақидаги маълумотларни тарқатишни тақиқлади.
Алишер Усмонов 2022 йилнинг февралида Европа Иттифоқи санкциялари остига тушган эди. Ўша йилнинг кузида Мюнхен прокуратураси ЕИ томонидан жорий этилган чекловларга терс ўлароқ, бизнесмен ўзининг Германиядаги мол-мулкларига қараб туриш учун қўриқлаш фирмасига тўлов қилгани ҳақида баёнот берган эди. Германиянинг турли шаҳарларида бизнесменга тегишли деб қараладиган кўчмас мулк объектларида тинтувлар ўтказилган. 2023 йилнинг май ойида Франкфурт шаҳридаги Ер суди тинтув учун берилган бу ордерлар ноқонуний бўлгани, чунки «ҳеч нарса билан мустаҳкамланмаган фаразлар» асосида берилгани тўғрисида қарор чиқарганди.
Тавсия этамиз
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский
Жаҳон | 23:10 / 19.07.2025
-
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик ГЭС қуришни бошлади
Жаҳон | 22:48 / 19.07.2025
-
Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда
Жаҳон | 22:12 / 19.07.2025
-
Кластерларнинг фермерлар олдида жуда катта қарздорлиги бор — Қудбиев
Иқтисодиёт | 21:56 / 19.07.2025
Мавзуга оид

20:55 / 02.06.2025
Йил бошидан бери россиялик олигархларнинг бойлиги 22 миллиард доллардан ошди

00:31 / 24.04.2025
Кения президенти россиялик олиргархнинг пулларини ювишда айбланмоқда

20:26 / 01.04.2025
Forbes миллиардерлар рўйхатини янгилади: Усмонов Ўзбекистон вакили сифатида кўрсатилган

16:46 / 14.03.2025