Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтинкўлда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади
Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 38-умумтаълим мактаби директори ўқувчиларни калтаклади. У бир гуруҳ ўқувчилар билан “тарбиявий суҳбат” ўтказиш жараёнида икки боланинг бош қисмига урган. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат ўрганилаётганлигини билдирди.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Олтинкўл тумани “Қорақалпоқ” маҳалласида жойлашган 38-умумтаълим мактаб директори мактаб ўқувчиларини калтаклаётгани акс этган видео лавҳа тарқалди. Унда мактаб директори икки нафар ўқувчини дарсни бузаётганликда айблаб, бош қисмидан урганлигини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан Андижон вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси расмий маълумот берди. Унга кўра, ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида бошқарма масъуллари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
“Шу ўринда Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси зўравонликнинг ҳар қандай турини кескин қоралаган ҳолда, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларида педагогик этика қоидаларига риоя этиш зарур эканлигини маълум қилади”, дейилади бошқарма муносабатида.
Ҳолатга Болалар омбудсмани ҳам муносабат билдирди. Унда келтирилишича, мактабнинг 8-синф ўқувчиси Қ.М. синф хонасида пиротехника воситасидан фойдаланган. Бунга жавобан мактаб директори гўёки тарбиявий мақсадда Қ.М.ни ва синфдаги бошқа бир нечта болаларни калтаклаган. Қўшимча қилинишича, Олтинкўл тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш якунларига бўйича батафсил маълумот берилиши маълум қилинган.
Олдинроқ Асака туманидаги 34-ихтисослашган мактабда ўқувчи мактабдошини калтаклагани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди
Жаҳон | 14:53
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
-
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди
Жаҳон | 13:47
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
Мавзуга оид

18:30 / 29.04.2025
Қўшкўпирда сочи ўрилмаган қизни калтаклаган мактаб директори ишдан бўшатилди

13:58 / 29.04.2025
Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади

16:26 / 13.02.2025
Андижонда аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди

16:59 / 02.11.2024