Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 8 минг йилга қамалган Аднан Октарнинг мулки мусодара қилинди
Ҳорун Яҳё тахаллуси билан танилган Аднан Октарнинг жиноий ташкилотига қарши очилган иш доирасида 215 нафар айбланувчи қамоқ жазосига ҳукм қилинди, уларнинг кўчмас мулклари ва транспорт воситалари мусодара қилинди.

Фото: Anadolu Agency
Туркия Олий Суди Ҳорун Яҳё тахаллуси билан танилган Аднан Октарнинг ташкилоти томонидан жиноят содир этишда фойдаланилган ва бу жиноятлардан келиб чиққан деб ҳисобланган кўчар ва кўчмас мулкларни мусодара қилинишини маъқуллади. Бу ҳақда Milliyet хабар берди.
Мусодара қилинадиган мулклар орасида қурол, милтиқ, ўқ-дорилар, патронлар ва уларнинг магазини бор бўлиб, уларнинг бир қисми жиноятда, бир қисми эса ташкилотчилик фаолияти доирасида ишлатилган. Шунингдек, 1 миллиондан ортиқ турк лираси, 52 минг доллар, 30 минг евро ва бошқа пул маблағлари ҳам мусодара қилинди.
Ҳукм доирасида 61 та автомобил ҳам давлат ҳисобига ўтказилди. Шунингдек, 16 нафар судланувчининг Истанбулдаги кўчмас мулклари ҳам мусодара қилинадиган бўлди.
Аднан Октар 2018 йилда ҳибсга олинди. У ва унинг қуроллий жиноий ташкилотининг 72 нафар аъзосига нисбатан ҳукм 2022 йил ноябр ойида Истанбул Олий жиноят суди томонидан чиқарилган эди.
Суд ташкилот етакчиси ҳисобланган, судланувчи Аднан Октарни (Ҳорун Яҳё тахаллуси билан фаолият юритган) жиноий ташкилотни бошқариш, жинсий зўравонлик, таълим олиш ҳуқуқига тўсқинлик қилиш, қийноққа солиш, озодликдан ноқонуний маҳрум этиш каби жиноятлар учун 891 йилга озодликдан маҳрум қилди. Суд Октарни бошқа айбланувчиларнинг жиноятлари учун ҳам жавобгар деб топди, чунки у раҳбарлик лавозимида ишлаган ва унга бошқа айбланувчиларнинг ҳукмлари билан бирга жами 8658 йил қамоқ жазоси берилди.
Бу ишда суд 106 нафар айбланувчини «террор ташкилотига аъзолик» моддаси билан 4 йил 6 ой, 8 нафар айбланувчини эса «террор ташкилотига аъзо бўлмаган ҳолда ёрдам бериш» айби билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Суд шунингдек, судланувчи Мерт Шукани «ташкилотга аъзолик», «жинсий тажовуз», «қотилликка уриниш» жиноятлари учун 152 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Мавзуга оид

11:16 / 08.08.2025
Туркиядаги 18 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

12:18 / 07.08.2025
Ўзбекистонда Туркиянинг синов лабораториялари ташкил этилади

08:43 / 05.08.2025
Ўзбекистон ва Туркия Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

21:14 / 03.08.2025