Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reddit ижтимоий тармоғи 20 йил ичида биринчи марта фойда кўрди
Reddit’нинг кунлик фойдаланувчилари сони 2023 йил билан таққослаганда 47 фоизга ошиб, қарийб 100 миллион кишига яқинлашган.

Фото: Shutterstock
Американинг Reddit ижтимоий тармоғи 20 йил ичида биринчи марта фойда кўрганини эълон қилди, деб хабар беради The Verge.
Компания учинчи чорак ҳисоботида 29,9 миллион доллар фойда ва 384,4 миллион доллар даромад кўрганини маълум қилди — бу 2023 йил билан таққослаганда 68 фоизга кўп.
Биринчи фойданинг келишига ижтимоий тармоқ аудиториясининг кескин ошгани сабаб бўлган. Reddit’нинг кунлик фойдаланувчилари сони 2023 йил билан таққослаганда 47 фоизга ошиб, қарийб 100 миллион кишига яқинлашмоқда.
Reddit платформаси биржага чиққанида, бозордаги биринчи чоракнинг ўзида 575 миллион доллар йўқотган, аммо ўтган чоракда йўқотишларни 10 миллион долларгача қисқартирган ва бу сафар фойда билан чиққан.
Reddit’нинг реклама даромади 315,1 миллион долларга етган, қолган даромадлари эса 33,2 миллион долларни ташкил этмоқда.
Reddit бош директори Стив Хаффман акциядорларга йўллаган мактубида фойдаланувчилар сонининг ўсишини сунъий интеллектга асосланган функцияга ўтилгани билан изоҳлаган. Reddit ўтган йили фойдаланувчиларига постларини француз тилига таржима қилишларига рухсат берган, кейин эса бу борадаги имкониятларини испан, португал, италян ва немис тилларига қадар кенгайтирган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ОКМКда яна бир йирик лойиҳа амалга оширилмоқда
Ўзбекистон | 11:00
-
Сурхондарёдаги қўриқхонада рўй берган йирик ёнғин 8 соатда ўчирилди
Жамият | 10:38
-
Сирский Трампни урушни Россия ҳудудига кўчиришга ёрдам беришга чақирди
Жаҳон | 10:33
-
Олти ойда 5,6 трлн сўмлик самарасиз бюджет харажатлари қисқартирилди
Ўзбекистон | 10:20
Мавзуга оид

17:05 / 12.07.2025
Франция X ижтимоий тармоғига жиноий иш очди

15:04 / 21.06.2025
АҚШ элчихонаси: Таълим визаларига талабгор ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари очиқ бўлиши керак

15:41 / 20.06.2025
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари бўйича маълумотлар базаси тўпланади

10:23 / 12.06.2025