Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда BRICS саммити декларацияси эълон қилинди – муҳим бандлар
Декларация 43 саҳифа ва 134 параграфдан иборат. У дунёдаги вазиятга умумий баҳо беради, Россиянинг BRICS раислиги натижаларини сарҳисоб қилади, шунингдек, узоқ муддатли истиқболда ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилайди.

Фото: AFP
Россиянинг Қозон шаҳрида BRICS саммитининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашув давомида якуний декларация қабул қилинди, унда иштирокчиларнинг асосий жаҳон муаммолари бўйича умумий позициялари қайд этилди.
«Биз умумий манфаатларимиз ва асосий устуворликларимиздан келиб чиққан ҳолда BRICS мамлакатлари ўртасидаги ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда стратегик шериклигимизни янада кенгайтириш муҳимлигини яна бир бор тасдиқлаймиз», дейилади ҳужжат муқаддимасида.
Ҳаммаси бўлиб декларация 43 саҳифа ва 134 параграфдан иборат. У дунёдаги вазиятга умумий баҳо беради, Россиянинг BRICS раислиги натижаларини сарҳисоб қилади, шунингдек, узоқ муддатли истиқболда ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилайди.
Декларациядаги асосий бандлар қуйидагича бўлди:
- Биз Фаластин давлатининг БМТ тўлақонли аъзоси бўлишини қўллаб-қувватлаймиз;
- Биз Россия томонидан таклиф этилган BRICS дон биржаси ташкил этилишини, унинг кейинги ривожини ва аграр соҳанинг бошқа соҳаларини ҳам қамраб олишини қўллаб-қувватлаймиз;
- Биз коинотда қурол жойлаштиришнинг олди олинишини қўллаб-қувватлаймиз;
- Биз ривожланаётган давлатларнинг глобал жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлашга чақирамиз, шунингдек, Глобал Жануб мамлакатларининг BRICS ташкилотига бўлган қизиқишини қутлаймиз;
- Биз 2025 йилгача мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини давом эттириш муҳимлигини таъкидлаймиз;
- Биз иқлим ўзгаришига қарши курашиш баҳонасида бир томонлама чора-тадбирлар кўрилишига қаршимиз;
- Биз Жаҳон савдо ташкилотининг (ЖСТ) ислоҳотини қўллаб-қувватлашга қаратилган чоралар ҳақидаги қарорни қутлаймиз.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:10 / 19.07.2025
Украина Россияга келаси ҳафта янги музокаралар ўтказишни таклиф қилди – Зеленский

14:57 / 19.07.2025
Россия рэп ижрочи Face'ни қидирувга берди

12:41 / 19.07.2025
Россия Адлия вазирлиги Activatica порталини «чет эл агентлари» рўйхатига киритди

11:44 / 19.07.2025