Жаҳон | 10:30 / 14.10.2024
3614
1 дақиқада ўқилади

Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида пиёдани уриб юборди

Россиянинг Ленинград вилоятида 28 ёшли ўзбекистонлик эркак машинасида пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди. 

Фото: Globallookpress

Ҳодиса 11 октябр куни тунда Мини – Новинка автомобил йўлининг 1-километрида юз берган

Ўзбекистон фуқароси Chevrolet Cruze автомобилида йўлнинг қатнов қисмида 50 ёшли эркакни белгиланган пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида уриб юборган. 

Пиёда қорамтир рангли кийимда, нур қайтарувчи элементларсиз бўлган. У олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, авариядан олдин пиёда қатнов қисмининг ўртасида бўлган ва узоқдан кўринмаган. 

Ҳодиса тафсилотлари полиция томонидан ўрганилмоқда.

Мавзуга оид