Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда тўрт минг йиллик аравалар топилди
Улардан ҳам жанговар ҳаракатлар учун, ҳам ҳокимият транспорти сифатида фойдаланилган.

Фото: Aditya Bakshi
Ҳиндистон археология хизмати (АСИ) олимлари Шимолий Уттар-Прадеш штатидаги Синаули шаҳрида топилган ноодатий буюмлар даврини аниқлади. У ердаги аравалар ва бошқа моҳирлик билан ясалган буюмларнинг ёши 4 минг йилдан ошади, буни радиоуглерод таҳлили тасдиқлайди. Бу Ҳиндистон субконтинентидаги биринчи шундай топилмалардир. Улар қадимда маҳаллий жамоа илғор технологияларга эга бўлганидан далолат беради.
Синаулидаги қазишмалар 2005 йилдан бери олиб борилмоқда. Ўшандан буён 120 дан ортиқ қабрга эга бой некропол топилган. Уларнинг баъзилари оддий аскарларга, бошқалари катта бошлиқларга тегишли. Энг ҳайратланарли топилма учта жанг араваси бўлди. Худди шу жойдан археологлар қилич, кўплаб машъалалар ва нафис безатилган тобутлар, дубулғалар ҳамда турли хил майда мис буюмларни ҳам топди.
Топилмалар шуни кўрсатадики, бундан тўрт минг йил аввал маҳаллий жамоа фаол уруш ҳаракатларини олиб борган ва ҳарбий санъатда ривожланган технологияларга эга бўлган. Бу ҳинд маданиятини ўша даврда жанговар аравалардан фойдаланган Месопотамия ва Юнонистон каби цивилизациялар билан бир қаторга қўяди.
Ёғоч буюмларнинг аксарияти мис элементлар билан қопланган ёки безатилган бўлиб, бу нафақат уларни чиришдан сақлаган, балки бугунги кунда топилмаларнинг ёшини аниқлашга имкон бермоқда. Маҳаллий усталар ёғоч ва мисга ишлов беришда юксак маҳоратга эга бўлган.
Бундан ташқари, аравалардаги геометрик шакллар ва бошқа декоратив элементлар улардан ҳокимият ва обрўни ифодаловчи тантанали транспорт сифатида ҳам фойдаланилганини кўрсатади.
Яна бир муҳим топилма ҳашаматли безатилган тобут бўлди. Қабрда кичик ҳайкалчалар ва нақшли дубулғалар ҳам жойлаштирилган. Шунингдек, у ердан иккита мис ҳасса, қамчи, олтин ва стеатит мунчоқлар ҳамда кўплаб сопол буюмлар топилди. Бундан келиб чиқиб қабр юқори мартабали ҳарбий саркардага тегишли бўлиши мумкинлигини тахмин қилиш мумкин.
Тавсия этамиз
Янги Ўзбекистонда дарахтлар сувсизликдан қуриб боряпти
Ўзбекистон | 15:21 / 02.08.2025
Тошкентдан Чорвоққа янги автомобил йўли қурилади
Ўзбекистон | 10:44 / 02.08.2025
Вояга етмаган шахс «судланмаган» деб ҳисобланиши белгиланмоқда
Ўзбекистон | 23:00 / 01.08.2025
Андижонда алиментдан қочиб юрган эркак ҳийла билан тузоққа туширилди
Жамият | 22:24 / 01.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Океан бўйидаги ҳаёт умр кўриш давомийлигини узайтириши мумкин
Соғлом ҳаёт | 22:12
-
Чорвоқдаги курорт талаблари, Сурхондарёдаги ёнғин ва QR кодли қурилиш объектлари – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:02
-
Саксовулфурушларни таъқиб қилиб, ҳужумга учраган инспекторлар тақдирланди
Ўзбекистон | 21:55
-
Бангладешда собиқ бош вазир Шайх Ҳасина устидан сиртдан суд бошланди
Жаҳон | 21:32
Мавзуга оид

21:32
Бангладешда собиқ бош вазир Шайх Ҳасина устидан сиртдан суд бошланди

20:33
Трамп Россия нефтини сотиб олаётган Ҳиндистонни жазолашга ваъда берди

07:26
Ҳиндистон қирғоқларида Россия нефти юкланган танкерлар ҳаракатсиз турибди

00:30