Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим инвестиция лойиҳалари учун ерлар танловсиз ажратилади
Захирадаги ер участкалари янги саноат интенсив боғлари ва узумзорларини барпо этиш учун тадбиркорлик субъектига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан тўғри ижара ҳуқуқи билан ажратилади.

Фото: Kun.uz
Президент томонидан «Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон имзоланди.
2025 йилда 29,2 минг га ер майдонида янги интенсив мевали боғ ва токзорлар барпо этиш режалаштирилмоқда.
Захирадаги ер участкалари янги саноат интенсив боғлари ва узумзорларини барпо этиш учун агентликка ёки у томонидан танланган тадбиркорлик субъектига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўғридан тўғри ижара ҳуқуқи билан ажратилади. Бунда, истисно тариқасида:
- инвестиция лойиҳасининг қиймати 10 млн АҚШ долларидан кам бўлишига;
- энг яхши таклифни танлаш бўйича танлов ўтказилмаслигига;
- олдиндан махсус ҳисобвараққа пул жойлаштирмасдан ҳамда ер участкаларининг аниқ рўйхатини ер ижараси шартномаларида белгилаш шарти билан ер участкаларини реализация қилишга рухсат берилади.
Агентликка ўзига ижара ҳуқуқи билан ажратилган ер участкаларини тўғридан-тўғри шартномалар асосида тадбиркорлик субъектларига қайта ижарага бериш ҳуқуқи берилади.
Ер участкаси боғ ва токзорлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан 30 йил муддатгача ижарага берилади.
Янги боғларни барпо этишни Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилмоқда:
- биринчи босқичда — ерни экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизгача миқдорида;
- иккинчи босқичда — кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизгача миқдорида;
- учинчи босқичда — суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизгача миқдорида;
- тўртинчи босқичда — боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизгача миқдорида ажратилади.
2025 йил 1 январдан бошлаб:
- туман (шаҳар) комиссияси томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва кам ҳосилли боғ ва токзорлар деб хулоса берилган санадан бошлаб 12 ой давомида янги боғ ёки токзорлар барпо этилмаган тақдирда ушбу боғ ва токзорлар жойлашган майдонлар учун ер солиғи 3 бараварга оширилади;
- Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинган хорижий кредитлар ҳисобидан замонавий иссиқхоналарни ташкил этиш ҳамда майдони 1 гектар ва ундан юқори бўлган янги боғлар барпо этиш лойиҳаларини, техник-иқтисодий асослари мавжуд бўлганда ҳамда Агентлик томонидан ижобий хулоса берилганда амалга оширишга рухсат этилади. Бунда ташаббускорлар янги боғларни барпо этишда ўз эҳтиёжлари учун хорижий давлатлардан рўйхатдаги пайвандтагли мевали кўчатлар ва пайвандтаглар, пайвандўстлари, оналик материаллари ва техникаларни импорт қилишда ҚҚС ва божхона божларидан озод этилади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ford АҚШда арзон электромобиллар ишлаб чиқаришга 2 млрд доллар сармоя киритади
Жаҳон | 22:35
-
Қирғизистонда давлат тилидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар кучайтирилди
Жаҳон | 22:16
-
Ўзбекистонга сайёҳлар келиши бўйича Россия етакчи бўлди
Ўзбекистон | 21:43
-
Ҳиндистон Су-57 ва F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш имкониятини ўрганмоқда
Жаҳон | 21:42
Мавзуга оид

14:49 / 06.08.2025
Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайишда давом этяпти

12:06 / 26.07.2025
Ўзбекистонда ерларнинг энг катта қисми қишлоқ хўжалиги учун ажратилган

13:27 / 10.07.2025
Тошкент вилоятида 420 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

14:35 / 24.06.2025