Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржада пахта нархи 11 минг сўмгача кўтарилди. Бу нимадан дарак?
Ҳукумат жаҳон бозорида пахта арзонлашгани важи билан кластерларга ёрдамга шошилган ва маъмурий йўл билан пахта нархини 6800 сўмга туширганди. Лекин биржа савдолари вазият бошқачалигини кўрсатмоқда. Пахтани 6800 сўмдан анча баланд – 8-10 минг сўм атрофида, ҳатто 11 100 сўмгача нархда сотиб олаётган кластерлар бор.
Агробизнес ассоциацияси раиси Камолиддин Икромов Kun.uz мухбири билан суҳбатда пахта нархи борасидаги охирги воқеалар, хусусан, нархнинг маъмурий йўллар билан туширилаётгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, 26 сентябр кунги биржа савдоларида пахта хомашёси минимал 6800 сўмдан анча баланд нархларда: 7850, 8000, 9000, 1000, ҳатто 11100 сўмгача нархларда сотилган.
“Бу қандай содир бўлганига келсак. Айрим кластерлар реестрдан чиқарилган, айрим туманларда ҳокимликлар фермерлар битта кластер билан ишласин деб, уларни рози қилиб, шартномалари бекор қилинган ва улар етиштирган пахтани минимал 6800 сўм бошланғич нарх билан қайтадан биржа савдоларига қўйган. Маълумотлардан кўриниб турибдики, фермерларнинг бахтига мард кластерларимиз бор. Улар қонунларга, президент фармонларига амал қилиб, пахтани бозор баҳосида, реал нархларда сотиб олишган. Бундай ҳолат фақат воҳа эмас, водий вилоятларида ҳам кузатиляпти.
Бундан қандай хулоса қилса бўлади? Айрим мутасаддилар ўз асл вазифалари қолиб, қайсидир тадбиркорларнинг манфаатларини кўзлаб, юқори идораларга гўёки пахта нархи арзонлаб кетгани ва агар хукумат вазиятга аралашиб, нархларни барқарорлаштириб, кластерларга қулай кўринишга келтирмаса, аҳвол ёмон бўлишини айтиб, нотўғри маълумот етказган бўлиши мумкин. Бу билан улар халқни ва ҳукуматни манипуляция қилишга уринишган, деган тасаввур бизда бор”, – дейди Икромов.
Соҳа мутахассисининг сўзларига кўра, бозорга маъмурият аралашувлар бўлмаса, фермерлар ва кластерлар ўзлари тезда тил топишиб олади.
“Аслида президентнинг 205-сонли фармони билан пахтачиликда бозор муносабатларига ўтиш якунланган. Бу эса фермерлар, кластерлар ва айниқса айрим мутасаддиларни шок ҳолатига туширди. Бу табиий. Мисол учун, хирургик операцияга муҳтож одам операция қилдирмай, “даволаниб” юрса, бу яхши оқибатга олиб келмайди. Аммо операция қилинса, оғриқдан додлаб ўзини ноадекват тутиши табиий ҳол. Доктор ва касал одам орасига айрим даллоллар аралашаверса, натижа ёмон бўлишини ҳамма тушунса керак. Президентнинг пахтачиликда бозор муносабатларига ўтиш тўғрисидаги 205-фармони бу – хирургик операция. Буни тушуниб етишимиз шарт.
Мана ғаллачиликда ростмана бозор муносабатларига ўтилди. Бу йил буғдой нархлари жуда арзон бўлди, кўпчилик фермерлар буғдойларини зарарига сотишди, лекин улар на субсидия сўрашди, на буғдой арзонлаб кетганидан шикоят қилишди. Чунки ғаллачилик соҳасидаги муносабатлар даволаниб бўлган”, – дейди Агробизнес ассоциацияси раиси.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида ҳарорат рекорд даражага етди
Жаҳон | 19:23
-
Испания пляжлари Осиё сувўтлари билан қопланди
Жаҳон | 19:06
-
Путин флот кунида Петербургга борди. Бу вақтда Ленинград областига дронлар ҳужум қилди
Жаҳон | 18:58
-
Француз вазири яқин кунларда араб давлатлари “илк бор ҲАМАСдан қуролсизланишни талаб қилишлари”ни айтди
Жаҳон | 18:55
Мавзуга оид

12:06 / 26.07.2025
Ўзбекистонда ерларнинг энг катта қисми қишлоқ хўжалиги учун ажратилган

21:50 / 23.07.2025
Асаларилар ўлими давом этмоқда. Моддий зарар қопланадими?

09:45 / 21.07.2025
Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида Сербия билан ҳамкорлик қилади

21:56 / 19.07.2025