Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон эркаклар жамоаси бронза медалларни қўлга киритди
Турнир давомида ютқазмаган ва фақат Ўзбекистон вакилларига қарши баҳсда дуранг ўйнаган Ҳиндистон биринчи ўринни олди.

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилган бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 22 сентябр куни якунланди.
Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Ёқуббоевдан иборат жамоа 11-турда Франция жамоасини мағлуб этди - 2,5:1,5. Охирги баҳсларда Абдусатторов, Синдаров ва Ёқуббоев ўз баҳсларида дурангга имзо чекишди, Воҳидов эса ўз рақибидан устун келиб, жамоа ғалабасини таъминлади.
Эркаклар жамоаси:
Ўзбекистон - Франция 2,5 : 1,5
Нодирбек Абдусатторов - Максим Ваше-Лаграв 0,5 : 0,5
Нодирбек Ёқуббоев - Этен Бакрот 0,5 : 0,5
Жавоҳир Синдаров - Лорен Фрессинет 0,5 : 0,5
Шамсиддин Воҳидов - Максим Лагарде 1:0
Натижада Ўзбекистон ҳисобидаги очколар сони 17 тага етди. Параллел баҳсда АҚШ Хитойни мағлуб этди ва мазкур уч жамоада бир хил - 17 тадан очко жамғарилди. Шундан кейин қўшимча кўрсаткичларга қаралди, турнир давомидаги рақиблари умумий рейтингда нисбатан юқорироқда жойлашгани туфайли АҚШ иккинчи ўринга жойлашди ва кумуш медалларга эришди, Ўзбекистон эса бу борада Хитойни ортда қолдириб, бронза медалларга эга чиқди.
Турнир давомида ютқазмаган, 10 учрашувда ғалаба қозониб, фақат Ўзбекистонга қарши ҳал қилувчи баҳсда дурангга эришган Ҳиндистон эса 21 очко билан биринчи бўлди.
Шунингдек, 4-тахтада ўйнаган шахматчилар орасида Шамсиддин Воҳидов энг яхши натижа қайд этиб (10 имкониятдан 8 очко тўплаган), биринчи ўринни эгаллади. У турнир давомида бирор баҳсда ютқазмади ва бир неча бор ҳал қилувчи очколари билан жамоани қутқарди.
1-тахтада эса Нодирбек Абдусатторов (11 имкониятдан 9 очко) фақат ҳиндистонлик Гукешдан ортда қолиб, кумуш билан кифояланди.
Собиқ жаҳон чемпиони, россиялик Владимир Крамник бош мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоаси турнирнинг дастлабки турларида Тринидад ва Тобаго (3,5:0,5), Миср (3,5:0,5) ва Хорватия (3,5:0,5) вакилларини мағлубиятга учратди. Аммо тўртинчи турда Ветнам вакилларига имконият бой берилди (1:3). Кейинги турларда Молдова (3,5:0,5), Исроил (2,5:1,5), Украина (3:1) ва Сербия (2,5:1,5) таслим этилди. Аммо тўққизинчи турда Ҳиндистонга қарши ҳал қилувчи баҳсда дуранг қайд этилди - турнир жадвалида икки очколик фарқ билан пешқадам бўлиб турган ҳиндистонликларнинг тўрт вакили ҳам дуранг учун ўйнади ва мақсадига эришди. Шундан кейин амалда Ўзбекистон Ҳиндистонга етиб олиши қийинлашиб кетди, 10-турда Хитойдан мағлубиятга учралгач (1,5:2,5), кучли учликда қолиш ҳам муаммо бўлиб қолганди. Аммо якунда америкалик шахматчиларнинг ғалабаси Ўзбекистон жамоасига қўл келди.
Қизлар жамоаси эса сўнгги турда туркиялик рақиблар устидан ғалаба қозондли, умумий рейтингда 12-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон - Туркия 2,5 : 1,5
Афрўза Ҳамдамова - Экатерина Аталик 0:1
Нилуфар Ёқуббоева - Бетул Кемре 1:0
Умида Омонова - Гуленай Айдин 0,5 : 0,5
Нодира Нодиржонова - Хаяле Исгендерова 1:0.
Бу ғалаба эвазига Ўзбекистон аёллар жамоаси жамоавий баҳсларда 12-ўринни эгаллаган ҳолда ўзбек аёллари шахматида тарих ёзишди. Бу борада ҳам Ҳиндистон аёллар жамоаси ғолибликни қўлга киритган бўлса, Қозоғистон 2-ўрин, АҚШ аёллар жамоаси эса учликни банд этди.
5-тахтада дона сурган Нодира Нодиржонова 2-ўрин ва кумуш медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон вакиллари бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг амалдаги чемпиони саналарди. Энди бу ном Ҳиндистонга ўтди. 2026 йилги олимпиадага эса Тошкент мезбонлик қилади.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
-
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди
Жаҳон | 13:47
-
Ўзбекистонда 2026 йилдан АИ-80дан тўлиқ воз кечилади: бозорда дефицит юзага келмайдими?
Ўзбекистон | 12:22
-
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Мавзуга оид

11:59 / 11.01.2025
2024 йилда энг кўп пул ишлаб топган шахматчилар маълум қилинди

16:48 / 29.12.2024
Саида Мирзиёева шахматчи Афрўза Ҳамдамовани табриклади

20:58 / 28.12.2024
Магнус Карлсен жинси кийгани сабаб рапид бўйича жаҳон чемпионатидан четлатилди

23:07 / 05.12.2024