Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзи бекор қилинади
2025 йилдан бошлаб, ягона тарифлар асосида йўловчи ташувчи жамоат транспорти корхоналари қўшилган қиймат солиғини тўлай бошлайди. Яна икки турдаги солиқ имтиёзи тугатилади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон президенти 18 сентябр куни айрим солиқ ва божхона имтиёзларини бекро қилишга оид фармон имзолади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан эътиборан, йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматлари учун ҚҚС имтиёзи тугатилади. Ҳозирда бу имтиёз шаҳарда ва шаҳар атрофида ҳаракатланувчи жамоат транспортларига тааллуқли (таксилар ва йўналишли таксилар бундан мустасно).
Бундан ташқари, 1 январдан эътиборан:
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ягона иштирокчиси ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматлар учун ҳам ҚҚС имтиёзи бекор қилинади;
- янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёз бекор қилиниб, мазкур ер участкалари бўйича солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бошлаб дори воситалари, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализация ва бошқа айрим товар-хизматлар учун ҚҚС имтиёзи тугатилган, бу ўзгариш уларнинг нархида акс этганди.
Бу йил, шунингдек, заргарлик мақсадида олиб кирилган қимматбаҳо тошлар ҚҚСдан озод этилди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хусусий университетларга сиртқи таълимга киришнинг айланма йўли пайдо бўлди
Ўзбекистон | 21:19
-
Россияда совет қуроллари захираси тугаб бормоқда
Жаҳон | 21:19
-
Ангрен воқеаси: педофилия қурбони бўлган ўсмир қиз қонун ҳимоячиларига яна кўзгу тутди
Жамият | 20:44
-
Ўзбекистонда август ойида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?
Ўзбекистон | 20:40
Мавзуга оид

23:57 / 17.07.2025
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

14:32 / 17.07.2025
Берлинда жамоат транспортида пичоқ билан юриш тақиқланди

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

14:31 / 04.07.2025