Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одамларда дориларга чидамли бактериялардан ўлим даражаси ортади – тадқиқот
Прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб, бундай бактериялар билан боғлиқ ўлимлар сони қарийб 40 миллионга етиши мумкин.

Фото: Getty Images
Микробларга қарши препаратларга чидамли бактериялар замонавий соғлиқни сақлаш тизими учун жиддий муаммо ҳисобланади. Прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб, бундай бактериялар билан боғлиқ ўлимлар сони қарийб 40 миллион кишига етиши мумкин. Бу ҳақда Lancet журналида эълон этилган тадқиқотда айтилади.
“Умумий ҳисобда, 2025-2050 йиллар оралиғида асосий сценарийимиз бўйича 39,1 миллион (33,0-46,0) ўлим ҳолати антибиотикларга чидамли бактериялар таъсирига боғлиқ бўлиши мумкин, бундан ташқари уларга у ёки бу тарзда алоқадор 169 миллион (145-196) ўлим ҳам прогноз қилинмоқда”, — деб таъкидланган тадқиқотда.
Хавф-хатар энг юқори бўлган ҳудудлар қаторига Лотин Америкаси, Кариб ҳавзаси мамлакатлари ва Жанубий Осиё киритилган.
Муаллифларнинг маълумотларига кўра, 2021 йилда бундай бактерияларнинг бевосита таъсири туфайли 1 миллиондан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, умумий ҳисобда улар билан боғлиқ ўлимлар сони 5 миллионга яқинни ташкил этган.
Тадқиқот давомида 1990 йилдан 2021 йилгача бўлган давр ўрганилди. Маълум бўлишича, шу вақт мобайнида беш ёшгача бўлган болалар орасида антимикроб препаратларига чидамли бактериялардан ўлим ҳолатлари камайган, бироқ 70 ёшдан ошган кишилар орасида бу кўрсаткич ортган.
Прогнозлар амалга ошишига йўл қўймаслик учун профилактик чоралар кўриш, янги вакциналарни ишлаб чиқиш, тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ва антибиотиклардан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, зарур деб таъкидламоқда тадқиқот муаллифлари.
Аввал Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2050 йилга келиб антибиотикларга чидамли бактериялар сабаб йиллик ўлим кўрсаткичи 10 миллион кишига етиши мумкинлигини таъкидлаганди.
Бундай бактерияларнинг тарқалиш хавфи, биринчи навбатда, антибиотикларни нотўғри ва ҳаддан ташқари кўп қўллаш билан боғлиқ. Хусусан, одамлар зарур бўлмаган ҳолатларда антибиотикларни қабул қилганда ёки белгиланган дозаларга риоя этмаганда, хавф ошади.
Иккинчидан, бунга айрим шифокорларнинг билимсизлиги сабаб бўлади: улар номаълум инфекцион касалликларнинг сабабини аниқламасдан, ҳар қандай ҳолатда антибиотиклар буюриши мумкин. Учинчи омил қишлоқ хўжалигида антибиотикларнинг кўпинча ветеринарлар назоратисиз кенг қўлланилишидир. Чидамли бактериялар ҳайвонлардан одамларга ўтади.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00 / 20.07.2025
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30 / 20.07.2025
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27
-
Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин
Жаҳон | 09:20
-
Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм элчиси тайинланди
Ўзбекистон | 08:51
-
Россия армияси ҳақидаги «фейклар» иши бўйича айбланувчилар «террорчилар рўйхати»га кирди
Жаҳон | 08:40
Мавзуга оид

18:32 / 21.07.2025
Туркия соҳилларида вабо қўзғатувчи бактериялар топилди

17:19 / 11.07.2025
Идиш ювиш губкаси: ҳожатхона таглигидан 456 баравар кўп бактерия сақлайдиган ошхона буюми ҳақида нималарни биласиз?

10:37 / 12.06.2025
Дунёдаги можаролар сони 1946 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етди

18:47 / 04.06.2025